Долзарб мавзу

Хабарингиз бор, бугун – 2023 йил 31 март куни эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштиришнинг биринчи босқичи якунланади.  

Яъни жорий йил 1 апрелдан бошлаб 2010 йилгача берилган эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.  

Ижтимоий тармоқларда ушбу ҳолат билан боғлиқ айрим  масалалар муҳокамага сабаб бўлмоқда.  

Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ушбу саволлар бўйича қуйидагиларни маълум қилди:  

– Бугунги кунгача аксарият фуқаролар ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштирган, – дейди Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходими Дилноза Ражабова. – Фақатгина ишлаш ва бошқа мақсадларда хорижий давлатларда истиқомат қилаётган айрим фуқароларнинг тегишли ҳайдовчилик гувоҳномалари алмаштирилмаган.  

– Жорий йил 31 март кунигача ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштиришга улгурмаган фуқаролар белгиланган муддатдан ўтиб кетгани учун жарима тўлайдими?  

– Бу саволга жавобан шуни маълум қиламизки, ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштиришга мурожаат қилганда ёки белгиланган муддатларда алмаштирилмасдан кейин алмаштиришга мурожаат қилганда маъмурий жазо қўлланилмайди.  

Фақат автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини бермайди, яъни муддати ўтган ёки белгиланган муддатларда алмаштирилмаган ҳайдовчилик гувоҳномаси билан автомобиль бошқарган шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135-моддаси билан "ҳужжатсиз бошқариш" сифатида маъмурий баённома расмийлаштирилади.  

Айтиб ўтиш керакки, аҳолига қулайликлар яратиш, ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни алмаштирилиши учун Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан байрам кунлари ва дам олиш кунлари ҳам хизмат ташкил этилди.  

Алоҳида таъкидлаш лозимки, 1 апрелдан кейин ҳам 2010 йилгача олинган ҳайдовчилик гувоҳномаларини ҳеч қандай жарима тўловларисиз алмаштирилиши давом эттирилади.  

Норгул Абдураимова,  

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштиришга улгурмаган фуқаролар жарима тўлайдими?