“Ўзэнергоинспекция” ахборот хизматининг маълум қилишича, Фарғона вилоятида электр қурилмаларини таъмирлашда хавфсизлик қоидаларига риоя этилмаётгани сабабли бир қатор бригадалар ишдан четлатилди.

“Ўзэнергоинспекция”нинг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси мутахассислари энергетика объектларида қурилмаларни эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя этилишини текшириш бўйича мониторинг ўтказди.

Ўрганишлар давомида Фарғона шаҳридаги 1203- ва 298-сонли трансформатор пунктлари ўртасидаги 6 кВ кабель тармоғини таъмирлаш ишларини бажараётган бригада ходимлари кучланиш мавжудлигини текширмасдан иш олиб боргани аниқланди. Бу ҳаракат техника хавфсизлиги қоидаларига зид бўлган.

Шунингдек, Қўқон шаҳрининг “Диёр“ кўчасида 6 кВ кабель ётқизиш билан шуғулланган яна икки бригаданинг иш жараёнида ҳам шундай қоидабузарликлар қайд этилди.

Аниқланган ҳолатлар туфайли мазкур бригадаларнинг иш фаолияти вақтинча тўхтатилди. Хавфсизлик чора-тадбирлари тўлиқ таъминланиши бўйича кўрсатмалар берилди ва уларнинг бажарилиши қатъий назоратга олинди.

Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хавфсизлик қоидаларини бузган бригадалар ишдан четлатилди