English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хавфсизлиги таъминланмаган омборлар муҳрланди

Юртимизда аҳоли хавфсизлигини таъминлашга қаратилган талаб ва назорат кучайиб бораётган бир пайтда айрим тадбиркорлик объектларида ҳали-ҳануз бепарволик ҳолатлари кузатилаётгани ташвиш уйғотади.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда бошқа дахлдор идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар томонидан республика бўйлаб олиб борилаётган навбатдаги ўрганишлар давомида Жиззах шаҳрида жойлашган савдо комплексларидан бирида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига жиддий риоя этилмагани аниқланди.

Текширув якунларига кўра, аниқланган камчиликлар бўйича объект раҳбариятига 18 банддан иборат ёзма кўрсатма тақдим этилди. Айрим қоидабузарликлар эса фақат огоҳлантириш билан чекланмади — хавфсизликка реал таҳдид солаётган икки асосий омборхонадаги фаолият камчиликлар тўлиқ бартараф этилгунига қадар муҳрлаш орқали вақтинча тўхтатилди.

Масъул идоралар таъкидлаганидек, бундай чоралар жазо эмас, балки инсон ҳаёти ва соғлиғини асрашга қаратилган қатъий огоҳлантиришдир. Зеро, хавфсизлик талаблари қоғозда эмас, амалда таъминлансагина ўз самарасини беради.

Абдужалол Қаюмов, ЎзА мухбири