Ҳашар – ҳамжиҳатлик ва бирдамлик тадбири
Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида “Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги” шиори остида ўтказилган умумхалқ хайрия ҳашарида ишчи-ходимлар фаол қатнашди.
Раҳбар ва ҳодимлар эрта тонгдан бирдам бўлиб “Нефтчилар” шаҳарчаси, “Нефтчи” ёзги болалар оромгоҳи ва Бухоро НҚИЗ ҳудудини ободонлаштиришга киришди. Тадбир доирасида дарахтларга шакл берилди, оқланди, ариқлар тозаланди, шунингдек, суғориш, гул кўчатлари экиш ишлари амалга оширилди.

Маълумки, Рамазон ҳайити – миллий урф-одатларимизга хос бўлган халқнинг ўзаро меҳр-оқибати ва ҳамжиҳатлигини намоён этувчи байрамдир. Завод ходимлари байрам муносабати билан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган қатламлари ҳолидан ҳам хабар олди. Уларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва кийим кечаклар берилди.

Бундай тадбирлар вилоятнинг барча маҳалла фуқаролар йиғинларида корхона ва ташкилотларда давом этмоқда.






Зариф Комилов,
Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА