Харидорлар учун барча қулайликлар яратилган
ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан аҳоли фаровонлигини таъминлаш, байрам кунларида юртдошларимизга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Наманган вилоятининг Норин туманида қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
Туман ҳокимлиги, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг туман бўлими ҳамда масъул ташкилотлар ҳамкорлигида аҳоли учун арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси ташкил этилди.
[gallery-30885]
Хусусан, тумандаги деҳқон бозорида ўтказилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркасида гўшт, гуруч, ўсимлик ёғи, шакар, сабзавот ва полиз маҳсулотлари ҳамда кундалик эҳтиёж учун зарур бошқа маҳсулотлар аҳолига ҳамёнбоп нархларда таклиф этилмоқда.
Савдо жараёнининг белгиланган тартибда ташкил этилиши, маҳсулотларнинг мақбул нархларда сотилиши ва харидорлар учун яратилган қулайликлар масъуллар томонидан назорат қилиб борилмоқда.
Бундай ярмаркалар аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш, бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш ва Мустақиллик байрами арафасида юртдошларимизга қўшимча қулайликлар яратишга хизмат қилмоқда.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА