Ҳарбийларнинг фарзандлари учун арча байрами
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий округининг Жиззах гарнизонидаги “н” ҳарбий қисмнинг маънавият ва маърифат залида Ватан ҳимоячиларининг фарзандлари учун Янги йил арчаси атрофида байрам тадбири ташкил этилди.
Ушбу байрам тадбирида СЧР батальони, Жиззах гарнизони “н” ҳарбий қисм, ҲАН ва гарнизнон МваМ ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари иштирок этди.
Байрам дастурида Жиззах вилояти қўғирчоқ театирининг актёрлари тамонидан намойиш этилган Янги йил саргузаштлари тамошалари болажонларга манзур бўлди.
Байрам қатнашчилари ранг-баранг ўйинчоқлар билан безатилган арча атрофида севимли эртак қаҳрамонлари билан қўшиқлар куйлаб, шеърлар ўқиди, шўх куй-қўшиқларга рақс тушиб, мириқиб ҳордиқ чиқарди.
Айниқса, янги йил тантаналарининг севимли меҳмонлари бўлиб, “совуқ ўлка”лардан келган Қорбобо ва Қорқизнинг болажонларга улашган совғалари жажжи қалбларга олам-олам қувонч бағишлади.
Янги йил байрамида Жиззах гарнизони М ва М ҳарбий оркестр жамоасининг концерт дастури болажонларга байрамона кайфият бағишлади.


А.ҚАЮМОВ, Ж.ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА