Ҳарбийларга янги хизмат уйлари топширилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунида Хоразм вилояти Шовот тумани Чегарани қўриқлаш взводи ҳарбийлари оилалари учун 12 та хонадонга мўлжалланган янги хизмат уйи фойдаланишга топширилди.
Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Жўрабек Раҳимов, нуронийлар, Қуролли Кучлар фахрийлари, ҳарбий хизматчилар иштирок этди.
Сўзга чиққанлар ҳарбий оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва уй-жой шароитларини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида алоҳида тўхталди. Барча қулайликларга эга шинам хонадонлар чегарамиз посбонлари ва уларнинг оила аъзолари учун чинакам байрам совғаси бўлгани қайд этилди.
[gallery-21260]
Беҳзодбек САИДОВ (сурат), ЎзА