Ҳарбийлар ва ёшлар: “Уч авлод учрашуви”
Шу кунларда Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмларида «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили» муносабабти билан, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга доир ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида “Уч авлод учрашуви” мавзуидаги маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
Хусусан, пойтахтимизнинг Учтепа туманидаги 236 мактаб ўқувчи-ёшлари, ёш ҳарбийлар ва фаҳрийлар ўртасида шундай тадбирлардан бири ташкил этилди.


Тадбирда қайд этилганидек, устоз-шогирд йўналишида кўп йиллик тажрибага эга фахрийлар билан учрашувлар муддатли ҳарбий хизматчилар ва ёшларда ватанга муҳаббат туйғусини шакллантириб, уларнинг ватанпарварлик руҳида улғайишига туртки бўлмоқда.

Мазкур тадбирда Тошкент шаҳар Афғон Ветеран жангчи фахрийси ва ногиронлар уюшмасидан фахрийлар иштирок этиб, улар ёш авлод ҳамда ҳарбий хизматчиларга ўзларининг амалий тажрибаларини, ҳаётий ибратга бой воқеаларни сўзлаб беришди. Учрашув қизғин суҳбатларга бой бўлиб, ёшлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди.
Гулноза Бобоева, ЎзА