Ҳарбий жамоаларда гендер тенглиги тамойиллари мустаҳкамланмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Бу борада Қуролли Кучлар тизимида ҳам халқаро стандартлар ва миллий қонунчилик талаблари асосида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Шимоли-ғарбий ҳарбий округида жамоатчилик назорати доирасида гендер тенглиги, хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларини таъминлаш, шунингдек, халқаро стандартларга риоя этиш масалаларига бағишланган профилактик тадбир ўтказилди.
Тадбирда округ кадрлар бўлими масъуллари, Қорақалпоғистон Республикаси Мудофаа ишлари бошқармаси ҳамда касаба уюшмаси вакиллари иштирок этди.
[gallery-29905]
Учрашувда гендер тенглиги тамойилларининг мазмун-моҳияти, хизмат фаолиятида ҳарбий хизматчилар ва ходимларнинг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, меҳнат жамоаларида соғлом маънавий-руҳий муҳитни шакллантириш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди.
Мутахассислар томонидан миллий қонунчилик ва халқаро ҳуқуқ нормаларида белгиланган талаблар юзасидан тушунтиришлар берилиб, иштирокчиларнинг саволларига жавоб қайтарилди.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА