Ҳарбий хизматчилар учун янги уйлар
Фарғона вилояти Данғара туманида Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари учун қурилган хизмат уйлари фойдаланишга топширилди.
Тадбирда ДХХ ЧҚ қўмондони, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила-аьзолари, Данғара тумани ҳокими ва маҳалла фаоллари иштирок этди.
Данғара туманидаги ДХХ Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисм хизматчилари яшаш шароитини янада яхшилаш, турмуш фаровонлигини таъминлаш мақсадида қурилган бинода барча қулайликлар яратилган. Икки қаватли, 16 хонадондан иборат уй замонавий лойиҳа асосида барпо этилган. Уй ҳовлисида ҳарбий хизматчилар фарзандлари учун махсус болалар майдончаси ташкил этилган. Турли аттракцион қурилмалари ўрнатилган майдончада болажонлар учун барча қулайлик яратилган.
Янги уйга кўчиб кирган ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари юз-кўзида мамнунлик, хурсандчилик, бахтиёрлик ҳукмрон. Зеро ҳарбий хизматчининг оиласи тинч бўлса кўнгли хотиржам бўлади. Ҳарбий хизматни ситқидилган бажаради.
ЎзА