Ҳарбий-ватанпарварлик тадбири ўтказилди
Ҳарбий прокуратура, Тошкент ҳарбий округи қўмондонлиги ҳамкорлигида Тошкент туманининг чегара олди ҳудудида жойлашган Ғишт кўприк, Кенсой, Мустақиллик, Сарке ва Сирғали маҳаллалари ёшлари иштирокида ҳарбий-ватанпарварлик тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда дастлаб мамлакатимизда ёшларга яратилган имкониятлар, ватанпарварлик ва ҳарбий хизмат мавзуларида ёшларга маълумот берилди. Миллий гвардия ҳарбий оркестрининг чиқишлари намойиш этилди.


Шунингдек, тадбирда Мудофаа вазирлигига қарашли Тошкент туманида жойлашган ҳарбий қисм хизматчилари, ДХХ Чегара қўшинлари, Миллий гвардия Оҳангарон тумани Қўриқлаш бўлими ходимлари ўзларининг чиқишлари билан қатнашди.
Ёшлар ўртасида турли спорт мусобақалари ташкил этилиб, ғолиб ва фаол иштирокчилар эсдалик совғалар билан тақдирланди.


Гулноза Бобоева, ЎзА