Ҳарбий-ватанпарварлик фестивали
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Поп туманида “Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат таянчи, халқимиз фахри!” шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик фестивали ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни олдидан Истироҳат боғида ташкил этилган мазкур фестиваль ва ҳарбийлаштирилган сайлда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ўктам Йўлдошев сўз олиб, барча йиғилганларни байрам билан самимий табриклади.
Тадбирда миллий армиямиз куч-қудрати, яратилаётган кенг имкониятлар, олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритилди. Тадбир давомида ҳарбий хизматчиларнинг жанговар чиқишлари ҳамда замонавий қурол-яроғлар кўргазмаси ташкил этилди.
[gallery-21227]
Иштирокчилар юрт посбонларининг чиқишларини қизғин олқишлар билан қарши олди. Шунингдек, туман маданият вакиллари ва қатор спорт мактабларининг айни мазмундаги чиқишлари ёшларда чуқур таассурот қолдирди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА