Сўнгги йилларда мамлакатимиз Қуролли Кучларига, ҳарбий хизматчиларнинг хизмат ўташ шароитларини яхшилашга қаратилаётган эътибор туфайли кўплаб ҳарбий объектлар, дала-ўқув майдонларининг инфратузилмаси буткул янгича қиёфа касб этиб, замонавий кўринишга эга бўлмоқда.

Қорақалпоғистон Республикасида ҳам амалга оширилаётган ўзгариш ва янгиланишлар мамлакат мудофаа салоҳиятини ошириш, ҳарбий хизмат нуфузини юксалтириш, халқимизда армияга бўлган юксак ишончини кучайтириш, армия ва халқ ўртасидаги ришталарни мустаҳкамлашга хизмат қилиб келмоқда.  

Мамлакат мудофааси учун кадрлар захирасини тайёрлаш, ёшларда ватанпарварлик, она юртга муҳаббат туйғуларини юксалтирадиган, дастлабки ҳарбий тайёргарлик машғулотларидан сабоқ берадиган Нукус гарнизонидаги сафарбарлик чақируви резерви батальони ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Мудофаа ишлари бошқармаси ҳузуридаги Чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш маркази учун барча шарт-шароитлар муҳайё этилди.  

[gallery-21220]

Мазкур мажмуани айнан Қорақалпоғистон Республикаси Мудофаа ишлари бошқармаси ҳамда бошқарма қошидаги йиғин пункти жойлашган ҳудудда қурилиши Президентимиз раҳбарлигида 2024 йилнинг январь ойида ўтказилган Ҳарбий кенгаш йиғилишида ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, армияга чақирув тадбирларини сифатли ўтказиш учун барча шарт-шароитлар яратиш ҳамда ҳарбий тайёргарлик фанини ўтказиш сифатини ошириш бўйича берган топшириқни бажариш мақсадида “Қорақалпоғистон тажрибаси” сифатида янги тизимнинг самарадор эканлиги эътироф этилмоқда.

Мажмуада сафарбарлик чақируви резерви батальони хизматчилари томонидан 12 та жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик машғулоти билан шуғулланиши учун алоҳида уч қаватли ўқув биноси яратилиб, унда 20 га яқин машғулот хонаси, Амир Темур ва Жалолиддин Мангуберди ўгитлари, қаҳрамонликларини ўзида намоён этувчи тематик синфлар, 120 ўринли анжуманлар зали, бадиий адабиёт, ўқув қўлланмалар ва электрон нашрларга бой кутубхона, интернет тармоғига уланган компьютер синфи, компьютерлаштирилган панорамали ўқ отиш синфи, замонавий спорт анжомлари ва ёпиқ турдаги залга эга бўлган спорт мажмуаси ҳамда тиббиёт пункти бугунги кун талаблари асосида жиҳозланди.

Алоҳида тўрт қаватли штаб биносида батальон бошқаруви учун навбатчилик хонаси, хизмат хоналари ҳамда СЧР хизматчилари учун санитар тизимларга эга бўлган 400 ўринли ётоқхона  қурилди. Саф тайёргарлиги машғулотлари, ҳарбийча анъаналарга асосланган тантанали тадбирларни ўтказиш учун саф майдони, 400 ўринга мўлжалланган ва аутсорсинг тизими асосида фаолият юритадиган ошхона мажмуаси, қўшимча 200 ўринли катта санитар тизим бунёд этилди.

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳарбий соҳадаги ислоҳотлар самараси