Чирчиқ шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмлардан бирида “Ватан учун, миллат учун, халқ учун” ғоясини ўзида мужассам этган “Ватан учун яшайлик!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, Республика маърифат тарғиботчилари кенгаши вакиллари, Нодавлат таълим муассасалари ассоциацияси раҳбарияти, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти Кенгаши вакиллари, фаоллар, бокс бўйича халқаро мусобақалар ғолиблари ҳамда муддатли ҳарбий хизматчилар иштирок этди. 

Дастлаб, маънавият тарғиботчилари мустақиллик – халқимизнинг бебаҳо неъмати, миллий ўзликнинг муқаддас рамзи эканини алоҳида эътироф этди. Ватан тинчлиги, юрт осойишталигини асраш ҳар бир фуқаронинг, айниқса, ҳарбий хизматчиларнинг муқаддас бурчи экани таъкидланди. 

Маънавиятнинг қудрати эса энг мураккаб синовларда ҳам инсонни тўғри йўлдан адаштирмаслиги, унга куч-ғайрат ва қатъият бағишлаши билан изоҳлаб берилди. Тадбир давомида ёш авлод қалбида маърифат ва маънавиятга бўлган меҳрни уйғотиш, уларни миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. 

Маърифий кеча доирасида тажрибали психологлар томонидан ҳарбий хизматчилар билан руҳий ҳолатни мустаҳкамлашга қаратилган амалий машғулотлар ўтказилди. Бу тренингларда ҳарбийлар ўзаро ишонч, жамоавий мувофиқлик, стрессни бошқариш ва қарор қабул қилишдаги психологик механизмлар билан танишди. 

Мазкур машғулотлар ҳарбий хизматчиларда руҳий барқарорликни ошириш билан бирга, уларнинг ижтимоий онгини шакллантиришга ҳам хизмат қилди. Бадиий қисмда санъат ва адабиётнинг маънавий кучи яна бир бор намоён этилди. Ёшлар иттифоқи фаоллари томонидан саҳналаштирилган, жадидчилик ҳаракатининг забардаст вакили Абдулҳамид Чўлпон ҳаётига бағишланган саҳна кўриниши томошабинларда катта таассурот қолдирди. 

Ҳарбий хизматчилар томонидан ижро этилган “Онамга” монологи эса ҳар бир қалбда она, оилавий қадрият ва Ватанга муҳаббат туйғуларини яна бир бор уйғотди. Шунингдек, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ижодкор Обиддин Маҳмудов томонидан ёзилган “Фарзанднома” бадиий-публицистик асари ҳарбий қисм кутубхонасига тантанали тарзда топширилди. 

Тадбир якунида меҳмонлар ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди. 

А.Мусаев, ЎзА.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳарбий қисмда маънавий-маърифий тадбир ўтказилди