Ҳарбий оилалар янги уйли бўлди
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни арафасида Навоий шаҳрида 30 хонадондан иборат бўлган кўп қаватли турар-жой биноси фойдаланишга топширилди.
Янги бинонинг очилишига бағишланган тантанали маросимда Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбирда республикамиз Қуролли Кучларининг мамлакат суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини сақлаш, халқимизнинг тинчлиги ҳамда бунёдкорлик меҳнатини ҳимоялаш, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги аҳамиятини инобатга олиб, Юртбошимиз томонидан кўрсатилаётган эътибор алоҳида таъкидланди.
[gallery-770]
Жорий йилда ҳам ўттиз нафар ҳарбий хизматчи ҳамда Миллий гвардия ходимлари Навоий шаҳридаги 18-кичик даҳада ўз хонадонига эга бўлдилар.
Шунингдек, вилоятда Ватан ҳимоячилари байрами олдидан янги иншоотларни фойдаланишга топшириш, ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари давом этмоқда.
Тадбирда Республика Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони О.Саидов, вилоят ҳокими Қ. Турсунов иштирок этди.
Сирож АСЛОНОВ (сурат), ЎзА