НАТО Эрон, Россия, Хитой ва Шимолий Корея алоқалари кучайиб бораётганидан ташвишланмоқда, деб ёзди “IRNA news” агентлиги.

Шимолий Атлантика шартномаси ташкилоти (НАТО) Бош котиби Марк Рютте ушбу тўрт мамлакат ўртасидаги кенгайиб бораётган иқтисодий ва ҳарбий ҳамкорликдан хавотир билдириб, ҳолатни “хавфли ва таҳдидли” деб атади.

– Мазкур давлатлар ўзаро муносабати нафақат Европа, балки Ҳинд-Тинч океани ва Шимолий Американинг тинчлиги, хавфсизлигига ҳам таҳдид солмоқда, – деган у сешанба куни.

Франция Президенти Эммануэль Макрон билан музокара олдидан сўз олган Рютте КХДР ва Ислом Республикасининг РФга ҳарбий ёрдами жиддий хавф эканини таъкидлаган.

– Шу билан бирга ХХР Россия иқтисодиётини қўллаб-қувватлаб, ушбу мамлакат мудофаа саноатига кенг имконият эшигини очмоқда, – деди бош котиб. – Қолаверса, Хитой бутун дунё бўйлаб ўз куч-қудратини оширмоқда.

Ғарб ҳарбий альянси раҳбари Американинг кейинги маъмуриятига юборган хабарида сайланган Президент Дональд Трамп лавозимини эгаллашга тайёрланаркан, Трансатлантик бирликни асраш ва Украинани Россия билан урушда қўллаб-қувватлашни давом эттириш муҳимлигига урғу берган.

Трамп эса бир неча бор Ғарбнинг Киевга кўрсатаётган кенг кўламли ёрдамини танқид қилиб, Украинадаги можарога тез орада барҳам беришини айтган. Унинг президентлик сайловидаги ғалабаси Вашингтон иттифоқчиларида Америка келажакда Украинага қай даражада ёрдам бериши юзасидан хавотир уйғотмоқда.

НАТО раҳбари тузилма аъзоларидан “шу йўлда қолиш ва Украинани сақлаш учун кўпроқ ҳаракат қилиш”ни сўраб, “Биз Россия Президенти Владимир Путин учун уруш қийматини оширишимиз керак”, деди.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳарбий альянс хавотирда