Тамаки чекиш бўйича дунёда вазият чигаллигича қолмоқда. Маълумотларга кўра, дунё аҳолиси орасида эркакларнинг 40 фоизга, аёлларнинг 8 фоизга яқини тамаки чекади. 13-15 ёшдаги ўсмирларнинг тахминан 38 миллиони – 25 миллион ўғил болалар, 13 миллион қизлар орасида тамаки чекиш одат тусига кирган.

Ҳар йили тамаки 8 миллионга яқин ўлим ҳолатини келтириб чиқаради. Улардан 7 миллиондан ортиғи тамаки чекувчилар, 1,2 миллиондан кўпроғи эса иккиламчи тамаки тутуни таъсирида бўлганларга тўғри келади. Ҳар йили 65 минг нафар бола иккиламчи тамаки тутуни таъсирига боғлиқ касалликлардан  нобуд бўлади.  

Мамлакатимиздаги вазият...  

Мамлакатимиз аҳолисининг (18-69 ёшдаги) 16,5 фоизи (ҳар 6 нафардан 1 нафари) – эркакларнинг 32,9 фоизи (ҳар 10 нафардан 3 нафари), аёлларнинг 0,8 фоизи тамаки чекади.  

Ўзбекистон аҳолиси орасида тутунли ва тутунсиз тамаки чекиш урф бўлган. Хусусан, аҳолининг 9,4 фоизи тутунли тамаки чекади. Тутунли тамаки чекувчилар орасида сигарета асосий ўрин эгаллайди.Чекувчиларнинг 86 фоизи асосан сигаретадан фойдаланишади. 5,3 фоиз чекувчилар чилим, 2,4 фоизи тамакини қиздириш тизимидан фойдаланади.  

Шунингдек, аҳолининг 9,9 фоизи – эркакларнинг 20 фоизи (ҳар 5 нафардан 1 нафари), аёлларнинг 0,4 фоизи тутунсиз тамаки чекади. Тутунсиз тамаки чекувчиларнинг 89 фоизи носвой чекади. 13-15 ёшдаги мактаб ўқувчи ўғил болаларнинг 2,3 фоизи, қизларнинг 0,9 фоизи тамаки чекади. Ўсмирлар ўртасида ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, уларнинг 7,7 фоизи – 10 фоиз (ҳар 10 нафардан 1 нафари) ўғил болалар, 5,2 фоиз (ҳар 20 нафардан 1 нафари) қизлар ҳаётида бир марта бўлса ҳам чекиб кўрган.  

Афсуски, 6,9 фоиз ўсмирлар уйда ва 16 фоизи ёпиқ жамоат жойларида иккиламчи тамаки тутуни таъсирида бўлади. Ўзбекистонда ҳар куни тамаки истеъмол қиладиганларнинг 1,74 миллиондан ортиғига тамаки чекиш билан боғлиқ барвақт ўлим хавф солади.  

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, доимий чекувчи аёлларда бепуштлик даражаси 42 фоизни ташкил этади. Аёлларда ҳомила тушишининг 96 фоизи ҳам сигарета билан боғлиқлиги кузатилган.  Ҳомиладорлик даврида чекадиган оналарда ҳомиланинг ўлик туғилиши хавфи 30 фоизга юқори, муддатидан олдин туғилиш 8 марта кўпроқ қайд қилинган. Она қорнидалигидан тамаки тутуни билан заҳарланган чақалоқларда юз қисмининг нуқсонлари 2 марта кўпроқ учраши аниқланган.  

Энг ёмони бачадон бўйни саратони касаллигига ҳам кўп ҳолларда  айнан чекувчи аёллар чалинган. Бугун тамаки маҳсулотларининг ёшлар орасидаги оммалашув кўрсаткичлари хавфи тобора ошиб бормоқда.  

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги матбуот котиби Дилбархон Сиддиқова тақдим этган маълумотларга кўра, 13-15 ёшдаги мактаб ўқувчиларининг 1,7 фоизи (қизларнинг 0,9 фоизи) носвой таъсирига тушиб қолган. Тадқиқотлар натижаси айнан снюс ва тромодол каби дори воситалари истеъмоли таъсирида бўлган ёшлар орасида жиноятчилик сони ҳам ортиб боришини кўрсатган.  

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳар йили 65 минг нафар бола иккиламчи тамаки тутуни таъсирига боғлиқ касалликлардан нобуд бўлади