Ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири бор
Бугун ҳаётимиздан тобора чуқур ўрин олаётган “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак” деган тамойил аҳолини қийнаётган муаммоларнинг ўз вақтида ҳал этилишига, одамларнинг турмуш шароити яхшиланишига хизмат қилмоқда.
Бу борада эса жойларда ташкил этилаётган оммавий сайёр қабулларнинг аҳамияти катта бўляпти.
Бухоро вилояти Олот туманида ўтказилган оммавий сайёр қабуллар аҳоли муаммоларни ўрганиш ва бартараф этишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Туман секторлари раҳбарларининг сайёр қабуллар режаси туман Халқ қабулхонаси билан келишилган ҳолда ишлаб чиқилаётгани бу борадаги ишлар самарадорлигини оширмоқда.
–Тасдиқланган режага асосан жорий йилнинг 9 ойи давомида вилоят ва туман секторлар раҳбарлари томонидан 146 та оммавий сайёр қабуллар ўтказилди, – дейди Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олот туманидаги Халқ қабулхонаси етакчи мутахассиси М.Баракаев. – Қабуллар жараёнида келиб тушган 557 та мурожаатларнинг 517 таси қаноатлантирилган. 9 таси бўйича қонун талаблари бўйича тушунтириш берилган. Муддат талаб қиладиган 31 та мурожаатларни ҳал қилиш юзасидан тегишли идора ва ташкилот раҳбарларига топшириқ ва кўрсатмалар берилган ҳамда ижроси назортга олинган.
Хулоса қилиб айтганда, туманда бўлиб ўтган оммавий сайёр қабулларда кўплаб мурожаатлар ижобий ҳал этилган. Албатта, аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш, халқда розилик, шукроналик ҳиссини шакллантириш мақсадида ўтказилаётган бу каби сайёр қабуллар мамлакатимизда фуқаролик жамиятини шакллантириш йўлидаги саъй¬-ҳаракатларнинг амалдаги натижасидир.


Зариф Комилов, ЎзА