Ҳар бир ишда фаол ва жонкуяр аёллар
Ўзбекистонда яшаётган ҳар бир аёл бугунги кунда чин маънода, бахтли.
Зеро, унинг барча ҳуқуқ ва эркинликлари қонун билан мустаҳкамланган. Мамлакатимизда хотин-қизларга заифа деб эмас, балки юрт равнақи, Ватан тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётган, оила ва жамиятда мустаҳкам ўрни ва сўзига эга бўлган муҳтарам ва муқаддас зот, дея чексиз ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилмоқда.
[gallery-8413]
“Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали тизимида фидокорона меҳнат қилиб, воҳа ривожига муносиб ҳисса қўшаётган фаол аёллар жуда кўп. Меҳнатсеварлиги, юксак маънавияти, ташаббускорлиги билан жамоада обрў-эътибор топган, кўплаб шогирдлар етиштирган, ўз касбига фидойи бу аёллар шубҳасиз, жамоадаги бошқа ходималарга ҳар жиҳатдан ўрнак.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат), ЎзА