14 январь – Ватан ҳимоячилари куни

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий клиник госпитали минтақамизда ўз ўрнига эга тиббий муассаса ҳисобланади. Бир юз эллик йиллик тиббий тажриба орттирилган ушбу госпиталда бугунги кунда ўз касбининг фидойи ҳарбий шифокорлари, ҳамширалари беморлар дардига малҳам бўлмоқда.

14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Марказий ҳарбий клиник госпитали фаолиятини ёритишни мақсад қилдик. Бунинг боиси шуки, 2018 йил 28 июлда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёев ушбу госпиталга ташриф буюриб, бу ерда янги жарроҳлик биносини қуриш масаласини қўйди ва бир қатор топшириқлар берган эди.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий клиник госпитали бошлиғининг ўринбосари, тиббий хизмат полковниги Улуғбек РАСУЛОВ билан ЎзА мухбирининг видеосуҳбати Президентимиз топшириғига биноан госпиталь ҳудудида янги жарроҳлик биноси қурилиши жараёни, тиббий муассаса фаолияти ва ҳалқаро ҳамкорликлар хусусида бўлди.

– Аввало, Марказий ҳарбий клиник госпитали ҳақида тўхталиб ўтсам, – деди У. Расулов. – Госпиталь 600 ўринга мўлжаланган бўлиб, унда 25 та даволаш профилактика бўлими мавжуд. Бундан ташқари, қўшимча бўлимлар фаолияти ҳам йўлга қўйилган. 25 та бўлимнинг 11 таси жарроҳлик йўналишидадир. Уларда барча турдаги жарроҳлик амалиёти бажарилади.

Госпиталда асосан хизматдаги ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари бепул даволанади. Шунингдек, Қуролли Кучларда хизмат қилиб, кейин нафақага чиққан собиқ ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари бу хизматдан фойдаланади. 2020 йилдан аҳолига пуллик хизмат кўрсатишни бошладик.

Госпиталимиз 150 йиллик тарихга эга. У 1869 йилда барпо этилган. Тиббий муассасамиз жуда шонли йўлни босиб ўтган десам, муболаға бўлмайди. Госпиталь Марказий Осиёдаги биринчи тиббий шифохона бўлган. Бу ерда ишлаган кўпгина олимлар дунёга танилган. Мисол учун, машҳур жарроҳ Пётр Боровский. Унинг мамлакатимиз тиббиёти ва госпиталимиз фаолиятида алоҳида ўрни бор. Маълумот учун айтишни истардимки, П.Боровскийнинг портрети бугунги кунда Лондондаги буюк олимлар галереясидан жой олган. Бу инсон умрининг охиригача шу госпиталда фаолият олиб борган.

Бизнинг госпиталимиз Биринчи ва Иккинчи жаҳон уруши даврида кўплаб ярадорларни даволаган. Айни дамда бу ерда даволаш ва илмий-тадқиқот ишлари ҳам олиб борилади.

– 2018 йил июль ойида Ўзбекситон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёев госпиталга ташриф буюрган эди. Унда Президент жарроҳлик масаласини ўртага қўйиб, бир қатор топшириқлар берганини сиз ўзингиз шахсан иштирокчи сифатида яхши биласиз. Айтингчи, айни дамда мазкур жарроҳлик биносини қуриш ишлари қайси босқичга келган?

– Давлатимиз раҳбари госпиталимиз биноларига қараб, уларнинг анча эскириб қолганига эътибор бердилар. Бу госпиталь республикада етакчи шифохоналардан бири бўлиши керак. Бунинг учун янги жарроҳлик мажмуини қурамиз. Бу фақат ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари учунгина эмас, балки Ўзбекистон халқи учун бўлиши керак. Нимага деганда, ҳозир жуда кўп беморларимиз Ҳиндистон, Исроил, Германияга даволанишга кетяпти. Бу ерда шундай шароит яратайликки, замонавий тиббий ускуналар билан таъминлайликки, мамлакатимиз аҳолиси четга бормасин, шу ерга чет элдагидан кам бўлмаган давони оладиган бўлсин, деган вазифани қўйдилар.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/8tk30myMkNc" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Шундан кейин бир ҳафта ҳам ўтмасдан, қурилиш ишлари бошлаб юборилди. Эътибор берган бўлсангиз, саккиз қаватли муҳташам бино барпо этилди. Бу бинода ҳозир 13 та жарроҳлик йўналишидаги бўлимлар бўлади. Кардиохирургия ва рентгенэндоваскуляр хирургия бўлимлари госпиталимиз учун янги йўналишдаги фаолият олиб борувчи бўлимлар ва 16 та жарроҳлик зали, яна бир нечта қўшимча бўлимлар ташкил этилади. Нафақат бу бино қурилишига, балки бўлимларни тиббий асбоб-анжомлар билан таъминлаш ишларига жуда катта эътибор берилди. Ҳозирги кунда хорижда ишлаб чиқарилган энг замонавий асбоб-анжомларни сотиб оляпмиз ва уларни ўрнатяпмиз. Жорий йилнинг март-май ойларида янги жарроҳлик мажмуининг очилиши мўлжалланмоқда.

– Марказий ҳарбий клиник госпиталида янги жарроҳлик биноси қурилиши доирасида дунёдаги энг нуфузли тиббий жиҳозлар ишлаб чиқарувчи фирмалар шартномалар тузиш ҳамда ривожланган мамлакатларнинг ҳарбий госпиталлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўйича ҳам вазифалар белгиланган. Бугунги кунда айни масалалар бўйича қандай ишлар амалга оширилмоқда?

– Албатта, янги жарроҳлик биноси қурилиши кетаётган бир пайтда ривожланган мамлакатларнинг ҳарбий госпиталлари иши билан танишиш, улар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўйича ҳаракатлар йўлга қўйилди. Жумладан, Германия, Ҳиндистон ва Россия мамлакатлари ҳарбий госпиталлари билан алоқа ўрнатилиб, улар билан тажриба алмашиш, маҳорат дарслари ўтиш бўйича келишувлар имзоланди.

Кўпгина чет эл клиникаларида бўлиб, уларнинг ишини ўрганишга муваффақ бўлдик. У ерда фаолият юритаётган етук шифокорлар билан шахсан танишдик. Хусусан, Франциянинг Париж ҳарбий госпитали, Корея Республикасининг бир нечта шифохоналари, Ҳиндистон Марказий армия госпитали, Германиянинг Марказий ҳарбий госпиталида бўлиб, улар билан ҳамкорлик тўғрисида шартномалар имзолашга эришдик.

Янги жарроҳлик мажмуи очилгач, ушбу давлатлардан етук мутахассислар келиб, бир ой, уч ой ва олти ойгача биз билан бирга ҳамкорликда даволаш ишларида қатнашади. Шу аснода бизнинг ёш ҳарбий шифокорларимиз хорижлик шифокорлардан иш ўрганади. Ўйлайманки, бу ўзининг самарасини беради. Бу нафақат ҳарбийларимиз, балки юртимиз фуқароларининг саломатлигини тиклашда катта ёрдам бўлади.

– Президентимизнинг 2021 йил 26 августдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармони билан ҳарбийлар қаторида мазкур тизимда меҳнат қилаётган ҳарбий шифокорлар юксак мукофотлар билан тақдирланди. Улар орасида сиз ҳам борсиз. Айтингчи, бундай ишонч ва эътироф сиз ва ҳамкасбларингиз учун қандай мақсадларни забт этишга йўл очади? Умуман, бугунги кунда ҳарбийларга давлатимиз томонидан қаратилаётган эътибор ҳақида тўхталиб ўтсангиз.

– Дарҳақиқат, давлатимиз, халқимиз бизнинг армиямизга жуда катта ишонч билан қарайди. Шу сабабли, ҳарбийлар учун барча шарт-шароит яратилмоқда. Ҳарбийларни уй-жой билан таъминлаш, хизмат жойларда шароитни яхшилаш ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатишга катта эътибор қаратилмоқда. Бунда нафақат ҳарбийларга, балки уларнинг оила аъзолари, фарзандларининг олий ўқув юртларига киришига кенг имтиёзлар берилган. Бу, албатта, ҳарбийларга кўрсатилаётган катта эътибор ва ғамхўрликнинг амалдаги ифодасидир.

Ҳукуматимиз томонидан кўрсатилаётган бундай эътиборни биз чин дилдан ҳис қиламиз. Шунга мос равишда хизмат қилишга ҳаракат қиламиз.

Хабарингиз бор, коронавирус пандемияси бутун дунёда тарқагандан кейин бу касаллик билан қандай курашиш, қандай қилиб уни даволаш ва унинг тарқалиши олдини олиш керак, деган масалалар жуда долзарб бўлди. Шунда Президентимиз ҳарбий шифокорларга ишонч билдириб, уларни ҳам жалб қилиш ва бу жараёнга қатнашиш кераклиги бўйича вазифа қўйдилар. Биринчи кундан касалликнинг тарқалиши олдини олиш бўйича бизнинг микробиолог ва вирусологлар, дизенфекторларимиз бутун шаҳарларда, қишлоқларда ишлар олиб борди. Бундан ташқари, “Ўзэкспомарказ”да саралаш ва тақсимлаш шифохонаси очилди. Бунда Мудофаа, Ички ишлар вазирликлари ва Давлат хавфсизлик хизмати шифокорлари жамоаси фаолият кўрсатди.

Ушбу саралаш ва тақсимлаш шифохонасида коронавирус пандемиясига қарши кураш ва уни даволашда ҳарбий шифокорларимиз ҳам фаол қатнашди. Биз соғлиқни сақлаш тизимидаги шифокор ва ҳамширалар билан биргаликда ишладик. 2020 йилда Мудофаа вазирлиги “Ўзэкспомарказ” шифохонаси беш ой давомида фаолият олиб борган бўлса, унда 18 мингга яқин фуқаро даволанди. 2021 йил тўрт ой давомида 15 мингга яқин фуқаро даволаниб, уйларига қайтди.

Бизнинг бу хизматимизни ҳукуматимиз, давлатимиз раҳбари Шавкат Миромонович Мирзиёев юқори баҳоладилар. 2020 йилда Марказий ҳарбий клиник госпиталимиз бошлиғи Худойқул Раҳимқулов “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими” фахрий унвонига сазовор бўлди. Яна уч нафар шифокоримиз медаллар билан тақдирланди. Юқоридаги фармонга мувофиқ мукофотланганларнинг орасида Мудофаа вазирлигининг беш нафар ҳарбий шифокори “II даражали “Саломатлик” ордени билан тақдирланди. Албатта, бу биз, ҳарбий шифокорлар учун катта масъулият. Билдирилаётган бундай ишонч бизни янада ўз устимизда кўпроқ ишлаш масъулиятини юклайди. Ҳарбийларимиз, халқимиз саломатлиги йўлида тинмай меҳнат қилишга ундайди.

– Суҳбатимиз якунида 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва халқимизга тилакларингизни билдирсангиз.

– Ҳар бир инсон Ватанга муҳаббат туйғуси билан яшайди. Бу жуда юксак туйғу, деб ўйлайман. Ватан ҳимоячилари фақат ҳарбийлар эмас, балки бутун мамлакатнинг равнақи учун меҳнат қилаётган ҳар бир фуқаро ҳамдир. Шу фурсатдан фойдаланиб, Қуролли Кучлар хизматчиларини, халқимизни ушбу байрам билан муборакбод этаман. Илоҳим, юртимизда тинчлик ва осудалик барқарор бўлсин.

ЎзА мухбири Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА

суҳбатлашди, Ёқуб  МЕЛИБОЕВ (видео).

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳар бир инсон ватанга муҳаббат туйғуси билан яшайди (+видео)