“Ҳамма ўқиши керак бўлган 100 китоб” кўргазмаси бўлиб ўтди
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида Ёшлар куни муносабати билан талабаларнинг бўш вақтлари ва ёзги таътил даврини мазмунли ташкил этиш мақсадида “Ҳамма ўқиши керак бўлган 100 китоб” номли китоблар кўргазмаси ташкил этилди.
Ушбу кўргазманинг асосий мақсади ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини янада ривожлантириш, китоб ўқишга бўлган қизиқишни ошириш ҳамда уларнинг дам олиш вақтларини мазмунли ва самарали ўтказишларига кўмаклашишдан иборатдир.

Мазкур олий ўқув юртининг Ахборот-ресурс марказида бўлиб ўтган кўргазмада жаҳон ва ўзбек адабиётининг сара намуналари, илмий-оммабоп асарлар, тарихий, маънавий-маърифий ва шахсий ҳаётга оид китоблар кенг намойиш этилди. Тадбир давомида талаба-ёшлар китобларнинг мазмуни билан яқиндан танишиб, ўзларини қизиқтирган адабиётларни ўқиш учун тавсиялар олишди.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири