Ҳамкорлик янги имкониятларга йўл очади
Андижон вилояти Ахборот-кутубхона марказида “Фуқаролик жамияти ва халқаро ҳамкорлик: Андижон вилоятида барқарор ривожланиш ва ижтимоий ҳамжиҳатлик сари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди Андижон вилояти бўлинмаси ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда “Search for Common Ground” халқаро нотижорат ассоциациясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Акром Ҳайдаров, Андижон вилоятидаги нотавлат-нотижорат ташкилотлари раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
[gallery-30891]
Давра суҳбати очилишида сўз олган Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди Андижон вилояти бўлинмаси раҳбари Зарифахон Аҳмедова ва бошқалар мамлакатимизда нодавлат-нотижорат ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳудудлар ривожидаги ўрни, роли ва иштирокини кучайтириш, давлат идоралари ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлигини таъкидлади.
– Бугунги кунда жамиятнинг тараққиёт даражаси, ҳудудларнинг барқарор ривожланиши нафақат давлат органлари, балки фуқаролик жамияти институтлари, нодавлат-нотижорат ташкилотлари, халқаро ташкилотлар ҳамда фаол фуқароларнинг самарали фаолияти, ўзаро ҳамкорлигига ҳам бевосита боғлиқ, – дейди Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди Андижон вилояти бўлинмаси раҳбари Зарифахон Аҳмедова. – Шу маънода ННТлар, фуқаролик жамияти институтлари фаолияти самарадорлигини оширишга кўмаклашиш фонднинг энг асосий мақсадларидан бири ҳисобланади.
Тадбирда фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш борасида ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш, илғор тажрибаларни ўрганиш, оммалаштириш ҳамда истиқболли ташаббусларни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.
Давра суҳбатида ННТларнинг халқаро грантлар, техник кўмак дастурлари ва қўшма лойиҳаларда иштирокини кенгайтириш, ижтимоий шерикликни кучайтириш, ННТларнинг институционал салоҳиятини ошириш, ёшлар ва хотин-қизларнинг фуқаролик фаоллигини юксалтириш, барқарор ривожланиш ва экологик ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш сингари муҳим йўналишлардаги ишларни янада юқори босқичга кўтариш зарурлиги алоҳида қайд этилди.
Тадбир доирасида Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди Андижон вилояти бўлинмаси ҳамда “Search for Common Ground” халқаро нотижорат ассоциациясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ўртасида ҳамкорлик битими имзоланди.
Фахриддин Убайдуллаев,
Зуҳриддин Умрзоқов (сурат),
ЎзА мухбирлари