Ҳамкорлик лойиҳалари кўлами янада кенгаяди
Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев Жанубий кореялик инвестор Кихак Сунг билан учрашди. Ҳозирга қадар мазкур сармоядор шафелигида "YOUNGONE" корпорацияси томонидан Ўзбекистон Республикасига жами 25 миллион доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритилган.
Шундан 6 миллион доллари Тошкент вилояти ҳиссасига тўғри келади.
Мулоқотда "YOUNGONE CORPORATION' иштирокида Бўка туманида жойлашган "BUKA SPORTSWEAR" ХК МЧЖда амалга оширилаётган инвестицион лойиҳаларни кенгайтириш юзасидан фикр алмашилди.
Зойир Мирзаев кореялик ишбилармонлар билан ҳамкорликка ҳамиша тайёр эканлигини билдирди. Ҳамдўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, корхоналар фаолиятини рағбатлантириб бориш, инвесторлар билан ҳамжиҳатликда ишлаш юзасидан ўз фикрларини баён қилди.
А. Мусаев, ЎзА.