Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида Ёш тадқиқотчилар халқаро анжумани иш бошлади.
Илм-фан, таълим ва дипломатия соҳасидаги фаол ёшларни бир майдонга жамлаган ушбу тадбирда Тошкентдаги олий ўқув юртлари илғор ёшлари билан бир қаторда Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Туркиядан келган навқирон олимлар ҳам қатнашди.
Талабалар бирлашмалари етакчилари, устозлар ва экспертлар мулоқоти тажриба алмашиш ва янги ташаббусларни илгари суриш учун қулай муҳит яратди.
Иштирокчилар сафида мамлакатимиз Ташқи ишлар вазирлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Халқ дипломатияси маркази, илмий-тадқиқот институтлари ва таҳлилий марказлар вакиллари ҳам бор. Бу ҳолат ёшлар ўз ташаббуслари билан давлат идоралари ва халқаро ташкилотлар ўртасидаги амалий алоқаларни ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётганидан далолат.
Учрашувда Қозоғистоннинг Аблайхон номидаги халқаро муносабатлар ва жаҳон тиллари университети ҳамда “Туран” университети делегациялари ҳам қатнашгани Марказий Осиёда таълим ва илмий ҳамкорлик кўлами кенгайиб бораётганини кўрсатади.
Анжуман доирасида фаол ёшлар МДҲ, ШҲТ, Европа Иттифоқи ва ТДТ йўналишлари бўйича тегишли қўмиталарда ишлаш, маданий ва рақамли дипломатия, бандлик ҳамда инновацион ечимлар бўйича резолюциялар ишлаб чиқиш кўникмасини ўзлаштириш имконига эга бўлдилар.
Тадбир давомида ўғил-қизлар ўртасида кучлирақобат сезилиб тургани, жараённи дипломатия соҳасидаги нуфузли институтлар мутахассислари кузатиб боргани мазкур ташаббус нақадар долзарблигини ифодалайди.
Ёш тадқиқотчилар учун эса бу учрашув нафақат мулоқот, балки янги илмий ва амалий лойиҳалар сари муҳим босқич майдонига айланди.
<iframe width="640" height="480" src="https://www.youtube.com/embed/4kqBDKtxjm4?si=1i7d0qY5pzmsEqhs" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Мусулмон Зиё,
Дониёр Ёқубов (видео),
ЎзА