Халқаро турнирда Президент соврини кимга насиб этади?
Термиз шаҳрида бўлиб ўтаётган кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Ал Ҳаким ат-Термизий хотирасига бағишланган ХV халқаро турнирнинг эркаклар ўртасида 81, 90 кг., аёллар ўртасида 48, 57, 63, 70 кг. вазн тоифаларидаги беллашувлар ғолиблари маълум бўлди.
Аёллар ўртасида 48 кг. вазн тоифасидаги мусобақада 1-ўринни ўзбекистонлик Моҳинур Мўминова, 2-ўринни қозоғистонлик Айжан Зилкбаева, иккита учинчи ўринни ўзбекистонлик Гулҳаё Жўраева ҳамда Сарвинисо Абдуллаевалар эгаллади.
57 кг. вазн тоифасида 1-ўрин қозоғистонлик Бакит Куссакбаевага, 2-ўрин ўзбекистонлик Ирода Мамашоевага, иккита учинчи ўрин ўзбекистонлик Мухлиса Абдумаликова ва руминиялик Петрас Датрисиага насиб этди. 63 кг. вазн тоифасидаги мусобақада ўзбекистонлик Маликахон Қаҳҳорова биринчи, польшалик Лниани Сниа Мариа ва иккита учинчи ўрин ўзбекистонлик Ойдинахон Зокиржонова ҳамда беларусиялик Регина Шатраускаялар қўлга киритди. 70 кг. вазн тоифасида 1-ўринни россиялик Владлена Гусева, 2-ўринни ўзбекистонлик Шоҳиста Назарова, иккита 3-ўринни ўзбекистонлик Равзахон Адашева ҳамда қозоғистонлик Аяла Мерекелар эгаллади.
Халқаро турнирнинг эркаклар ўртасида 81 кг. вазн тоифасида 1-ўрин ўзбекистогнлик Умар Бозоровга, иккинчи ўрин тожикистонлик Оламафрўз Абдураҳмоновга иккита ўчинчи ўрин ўзбекистонлик Умид Эсанов ва афғонистонлик Дилоға Афзалига насиб этди. Қизғин баҳсларга бой бўлган 90 кг. вазн тоифасидаги беллашувда 1-ўринни россиялик Арам Григорян 2-ўринни ўзбекистонлик Жонибек Қозоқов, учта учинчи ўрин ўзбекистонлик Жаҳонгир Маматраҳимов ҳамда грузиялик Паата Гвинашвили қўлга киритди.
Мусобақанинг биринчи ўрин ғолибларига 3 минг, иккинчи ўринга икки минг ва учинчи ўрин совриндорларининг ҳар бирига минг АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти топширилди.
Халқаро турнир давом этмоқда. Бугун эркаклар ўртасида 60, 66, 73 кг., аёллар ўртасида +70 кг. ва мутлақ вазн тоифасида ғолиб бўлган полвонлар аниқланади.
[gallery-1989]
Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА