Халқаро тажриба ва инновацион ёндашув асосида
ФОТОРЕПОРТАЖ
Урганч давлат университетида Фрактал фазолар ва динамик системалар бўйича чуқурлаштирилган таълим институтининг ўқув машғулотлари бўлиб ўтмоқда.
[gallery-13049]
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Урганч давлат университети, ЎзФА Математика институти, AҚШнинг Калифорния университети, Aмерика Миллий тадқиқотлар фонди ҳамда Хоразм Маъмун академияси ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу лойиҳа машғулотларида океанорти давлати университетларидан 20 нафар, Хитойдан 11 нафар, Ўзбекистондан 10 нафар, шунингдек, УрДУ Физика-математика факультети профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалар иштирок этмоқда.
Бир ҳафтага мўлжалланган ушбу лойиҳа AҚШ Миллий тадқиқотлар фонди томонидан молиялаштирилган.
Беҳзодбек САИДОВ(сурат),ЎзА