Россия-Украина

Халқаро Қизил Хоч қўмитаси Россия ва Украина ўртасида ҳарбий асирларни алмашиш бўйича бетараф воситачи бўлишга тайёр эканини билдирди. “Известия” газетасига берган интервьюсида ХҚХҚ Бош директори Роберт Мардини шуни маълум қилди.

“Томонлар ташаббусимизга рози бўлса, биз воситачиликка тайёрмиз”, деди у.

Париж Киевга қурол-аслаҳа етказиб беришни тўхтатиши керак, деб баёнот берди Франция парламенти “Миллий бирлашув” фракцияси раҳбари Марин Ле Пен. Унинг “France Info” радиоси мухбири билан суҳбатида “Украинага ёрдам хавфсизлигимиз зарарига бўлмаслиги керак, армиямизнинг ўзи йирик ҳарбий техникага муҳтож”, дея таъкидлади у.

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев жамоа бўлиб Украина атрофидаги вазиятнинг тинчлик формуласини топадиган вақт келди, деб ҳисоблашини билдирди. Давлат раҳбарининг “Биз рус ва украин халқларининг армонли ажралиб кетишларига йўл қўймаслигимиз керак. Барча зиддиятлар тинч, музокара йўли билан ҳал бўлади” мазмунидаги баёнотини матбуот хизмати тарқатди.

Президент Александр Лукашенко “Ғарб мамлакатлари куч билан Беларусни Украина атрофидаги можарога жалб қилмоқчи, ўзлари аллақачон бу зиддиятнинг ичида”, деди. Унинг “Ғарб бизни айблашдан тўхташи, мазкур зиддиятда бир томонлама ҳукм чиқаришдан тийилмоғи керак”, деган сўзларини “БелТА” ахборот агентлиги иқтибос сифатида келтирган.

Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғлининг фикрича, “икки давлат ўртасидаги инқироз майдондаги ғалаба билан эмас, музокара даврасида ҳал бўлади”.

“Вазият анча чигаллашганига қарамай, умид узмаслик керак”, дея вазирдан иқтибос келтирди “Анадолу” агентлиги.

Украина Президенти Владимир Зеленский БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида видеоалоқа шаклида сўзга чиқди. У Россияни ХКда овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум қилишга чақирди. “Бу БМТ ички тизимида адолатни тиклашга хизмат қилган бўларди”, деди у.

Украина ташаббуси билан ўтказилган мазкур йиғилишда Зеленский БМТ ХК томонидан “энергетика террорининг ҳар қандай кўринишини қораловчи” резолюция қабул қилиниши таклифини берди. Бу ҳақда Украина давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Шунингдек, давлат етакчиси БМТ экспертларини Украинага келиб, ўта муҳим инфратузилма иншоотларининг бугунги ҳолатига баҳо беришга чақирди.

Украина Миллий банки хабар беришича, мамлакатдаги банкоматларнинг тўртдан бири ишлаяпти.

“Июль ойида 15 минг банкомат ишлаган бўлса, ҳозир шуларнинг 3,8 минги ва 1,5 минг банк бўлинмаси фаолият кўрсатмоқда.

“Днепрнинг ўнг қирғоғига ўрнашиб олган украиналик миллатчилар тинч аҳолига нисбатан қатли ом ўтказмоқдалар”, дея баёнот берди, ўз навбатида, Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя.

Аброр ХОН, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро ташкилотларнинг қарашлари...