Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг узоқ муддатли кузатувчиси Линден Ёханна ҳамда қисқа муддатли кузатувчиси Рамаска Рикардас Сурхондарё вилоятидаги “Сурхон тонги” ва “Заря сурхана” газеталари бирлашган таҳририятида бўлиб, сайлов жараёнларининг босма нашрларда ёритилиши билан қизиқди.

Мулоқот чоғида таҳририят бош муҳаррири Салоҳиддин Норқобилов кузатувчиларга маҳаллий босма нашрларда бўлажак савловга тайёргарлик ва сиёсий партияларнинг тарғибот материалларини ёритиш бўйича яратилган шароитлар ҳамда бирлашган таҳририят фаолияти тўғрисида маълумот берди.

Мамлакатимизда сайлов жараёни билан боғлиқ тадбирларнинг оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилиши сайловларни очиқ, ошкора ва умумэътироф этилган тамойиллар асосида ўтказиш ҳамда жамоатчилик назорати таъминланишида муҳим ўрин тутади. Учрашувда шу ҳақда ҳам атрофлича фикр алмашилди.

Халқаро кузатувчилар партияларнинг сайловолди ташвиқотини юритиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 9- Сурхондарё округ сайлов комиссияси ҳудудида босма оммавий ахборот воситаларига бир хил бепул нашр майдони ажратилгани, муҳим кампания даврида шунингдек, вилоятга оид бошқа янгилик ва хабарларга кенг ўрин берилаётганига катта қизиқиш билдирди.

“Сурхон тонги” ва “Заря сурхана” газеталарининг ташкил этилганига қарийб 90 йил бўлди. Айни пайтда “Сурхон тонги” газетаси ҳафтада икки марта 14 минг 583 нусхада, “Заря Сурхана” газетаси ҳафтада бир марта 2 минг 557 нусхада чоп этилмоқда.

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро кузатувчилар Сурхондарёда сайлов жараёнлари ёритилиши билан қизиқди