Бугун бўлиб ўтаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида кўплаб хорижлик экспертлар, кузатувчи ва журналистлар кузатувчи сифатида иштирок этди.

Халқаро кузатувчилардан бири, Жанубий Корея вакили О Ин Кёнг хонимнинг сайловга оид таассуротлари билан қизиқдик.

– Ўзбекистон Президенти сайлови билан боғлиқ таассуротларингиз қандай?

- Ўзбекистондаги сайлов жараёнида илк маротаба қатнашяпман. Юртингизда сўнгги йилларда сезиларли ўзгаришлар юз берганига гувоҳ бўлдик. Сайлов участкаларидаги тайёргарлик ишлари намунали даражада ташкил этилган. Бугун бир қатор сайлов участкаларида бўлиб, сайлов жараёнлари билан танишдим. Сайловчилар учун барча шароитлар яратилганлигига гувоҳ бўлдим ва комиссия аъзолари билан суҳбатлашдим.

Барча участкаларда сайловни ўтказувчи масъуллар пандемия шароити ҳисобга олинган ҳолда махсус кийимлар билан таъминланган. Ҳатто ногиронлиги бўлган шахслар учун алоҳида овоз бериш хонаси ташкил этилган. Барча учун тенг шароитлар яратилган.

Юртингизда сайловнинг очиқ ва демократик тамойилларга мос ўтказилиши учун барча чоралар кўрилган. Энг муҳими, ҳеч ким сайловга бефарқ эмас. Ўзбекистонга келишимдан олдин мамлакатингизда ўтказиладиган сайлов жараёнлари ҳақида оммавий ахборот воситаларида батафсил маълумотга эга бўлдим. 

Шунингдек, бугун сайлов жараёнларини кузатиб, Ўзбекистонда сайлов демократик тамойилларига мувофиқ ўтказилганига гувоҳ бўлдим. Зеро, сайловчиларнинг ўзлари маъқул кўрган номзодларга эркин овоз бериши учун бу ерда зарур имконият яратилган.

Юртдошларингиз мазкур сиёсий жараёнда фаол иштирок этаётганини алоҳида таъкидлаш ўринли. Бу, албатта, Ўзбекистон фуқаролари ёшидан қатъий назар она Ватани келажагига бефарқ эмаслигини яна бир бор исботлайди.

Шаҳноза Маматуропова, Нишонбой АБДУВОИТОВ (сурат), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро кузатувчи: Ўзбекистонликлар ўз келажагига бефарқ эмас