Халқаро конференция қизғин давом этмoқда (+видео)
Самарқанддаги “Буюк Ипак йўли” халқаро туризм маркази ҳудудидаги муҳташам Конгресс-холлда “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” ўзаро боғлиқлиги: “Барқарор ривожланиш учун глобал дарвозалар” мавзусидаги халқаро конференция давом этяпти.
Хабар берганимиздек, куннинг бириничи ярмида Европа Иттифоқи ва бошқа нуфузли халқаро тузилмалар раҳбарлари ҳамда Марказий Осиё давлатлари ташқи сиёсат идоралари етакчилар ва масъуллари иштирокида ялпи мажлис ўтказилди.
Спикерлар савдо-иқтисодий шериклик кўламини кенгайтириш, жумладан, транспорт бўйича ўзаро боғлиқликни такомиллаштириш, сув ва энергетика тизимини ҳамда рақамли инфратузилмани бугунги кун талабидан келиб чиқиб, замонавий технология ютуқларини кенг жорий этган ҳолда ривожлантириш каби энг долзарб масалалар бўйича ўз давлатлари ва икки минтақанинг умумий манфаатлари нуқтаи назаридан асосли таклиф, ташаббусларини билдирдилар.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/Yxp3PrkRAm8" title="Халқаро конференция қизғин давом этди" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>Куннинг иккинчи ярмида конференция дастурига кўра, белгиланган мавзулар бўйича алоҳида сессиялар кўринишида йиғилишлар давом этди. Мунозара, муҳокамаларга бой кечган сессияларда рақамлаштириш, сув ва энергетика, транспорт соҳаларида ўз давлатларида етакчи экспертлар, вазирлик, идоралар мутасаддилари айни йўналишлардаги муаммоли масалаларни Европа Иттифоқи ва бошқа ҳамкор халқаро молиявий тузилмалар кўмагида, қўллаб-қувватлаши билан биргаликда ҳал этиш йўлларини кўриб чиқдилар.
Анжуман “Истиқбол ва кейинги қадамлар” деб номланган В2В форматидаги мулоқотлар, минтақа давлатлари ташқи ишлар вазирлари ўртасидаги икки томонлама учрашувлар кўринишида давом этяпти.
Ғ.Хонназаров, ЎзА