Маълумки, шу кунларда пойтахтимиз IV Тошкент халқаро инвестиция форумига мезбонлик қилмоқда. Форум доирасида инвестицион салоҳиятимизни намойиш қилувчи кўргазма илк бор “Янги Ўзбекистон” боғига туташ ҳудудда, яъни “CAЕх Uzbekistan!” халқаро кўргазмалар марказида бўлиб ўтмоқда. Яна бир эътиборли томони 31 мамлакатдан ташриф буюрган 114 нафар аккредитациядан ўтган журналист ва медиа мутахассислари ушбу кўргазмани халқаро миқёсда кенг ёритмоқда. Улар орасида дунёнинг етакчи оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам бор. Кўргазмада маҳаллий йирик компаниялар халқаро инвесторларга ўз имкониятларини намойиш этмоқда.

- Бизнинг Ўзбекистон технологик металлар компанияси (ТМК) Ўзбекистон Президентининг Фармони асосида 2024 йилда ташкил этилган ва мамлакат ҳудудидаги барча муҳим стратегик хом ашёларни ривожлантириш вазифаси юклатилган, - дейди Ўзбекистоннинг давлат тасарруфидаги “Ўзбекистон технологик металлар компанияси” (ТМК) раисининг маслаҳатчиси Ҳан Илҳан. - Менинг вазифам компания фаолиятини халқаро миқёсда кенгайтириш, хусусан, Европа Иттифоқи ва AҚШ билан ҳамкорликни кенг йўлга қўйиш, компаниямизнинг глобал таъминот занжирига тез ва масъулиятли тарзда киришини таъминлашдир. Ушбу кўргазма ана шу мақсадларимизни яқинлаштиради.

Келгуси стратегиямизда биз айнан “midstream” – яъни металл ишлаб чиқариш босқичини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқчимиз. Режамизга кўра, Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида жойлашган 2 тадан 4 тагача махсус иқтисодий зоналарда (“технопарклар”) “midstream” марказларини ташкил этамиз.

Бу марказларда бир нечта металл ишлаб чиқариш линиялари бўлади. Мақсад халқаро ёки маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни жалб қилиш, уларга ушбу муҳим металлар билан тўғридан-тўғри таъминот имконини яратиш ва шу орқали юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишдир.

Халқаро ҳамжамият эътиборига энергетика, инфратузилма, қишлоқ хўжалиги, фойдали қазилмаларни қазиб олиш саноати, рақамли технологиялар ва бошқа стратегик муҳим соҳаларга оид умумий қиймати 30 миллиард доллардан ошиқ бўлган инвестицион лойиҳалар тақдим этилмоқда. Шунингдек, нефть-кимё, машинасозлик, қурилиш саноати ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш каби юртимизда 10 дан ортиқ тез ривожланаётган соҳалар бўйича 90 та компания ўз маҳсулотларини намойиш этди. Ушбу кўргазма инвесторларга Ўзбекистондаги мавжуд имкониятлар ва ҳамкорликка тайёр лойиҳалар ҳақида тўлиқ тасаввур ҳосил қилиш учун ноёб имконият яратади.

Бир сўз билан айтганда бундай йирик тадбирлар халқаро иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун самарали платформа вазифасини ўтайди. Эътиборлиси кейинги йилларда ана шундай муҳим форумлар учун айнан минтақада жадал ривожланаётган Ўзбекистон инвестицион ҳудуд сифатида танланиши бу мамлакатимизга бўлган ишонч ва қизиқишнинг юқорилигидан далолатдир.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/aC9nsdHcEj8" title="Xalqaro investitsiya forumi doirasida milliy ko‘rgazma" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Санжар Тошпўлатов, Нишонбой Абдувойитов, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро инвестиция форуми доирасида миллий кўргазма (+видео)