Кейинги йилларда мамлакатимиз олий таълим муассасаларининг ривожланган давлатларнинг олий ўқув юртлари билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш ва мустаҳкамлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, Андижон давлат чет тиллари институтида ҳам бу борада эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда.

– Институтимиз томонидан белгиланган режалар, чора-тадбирлар асосида халқаро ташкилотлар, элчихоналар, хорижий олий ўқув юртлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш бўйича зарур ишлар олиб борилмоқда, – дейди Андижон давлат чет тиллар институти ректори, профессор Дилшодбек Рустамов. – Жумладан, ҳозирга қадар ана шу йўналишда жами 38 та келишув ва меморандумлар имзоланди. Бундан ташқари, институтимиздаги ўқув жараёнларига АҚШ, Буюк Британия, Канада, Хитой, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия  каби давлатлардан 11 нафар профессор-ўқитувчилар жалб этилди.

Хорижий давлатларнинг Ўзбекистондаги элчихоналари билан яқиндан ҳамкорлик қилинаётганлиги ҳам мазкур йўналишдаги ишлар кўлами ва самарадорлигини оширишга ёрдам бермоқда. Айни пайтда АҚШнинг мамлакатимиздаги элчихонаси жамоатчилик билан ишлаш бўлими ҳамда элчихонада иш олиб бораётган Марказий Осиёда Жамоат дипломатияси ташкилоти (RELO) билан ҳамкорликда АҚШдаги олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари, мутахассисларини ўқув жараёнларига жалб этиш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилди. Натижада институт ўқитувчилари учун малака ошириш имкониятлари янада кенгайди. Қолаверса, ташкилот томонидан турли тадбирлар, онлайн курслар ташкил этиш ва тақдим этилган адабиётлар орқали инглиз тилини ўрганиш бўйича ресурслар кўпайди. Тақдим этилган ресурслар институт профессор-ўқитувчиларининг мунтазам равишда касбий маҳоратини ошириш ҳамда илғор хорижий тажрибаларни ўрганишига  кўмаклашмоқда.

Институт ректори Дилшодбек Рустамов жорий йил февраль ойида АҚШнинг Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро Таълим администраторлари ассоциациясининг (AIEA) йиллик конференциясида иштирок этди.  Ана шу йирик анжуманда қатнашиш институт учун хорижий олий ўқув юртлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятларини янада кенгайтирди. Қатор АҚШ олий таълим муассасалари билан келишувларга эришилди. Жумладан, АҚШнинг DePaul университети, Виржиния ҳамдўстлик университети, Балл давлат университети билан меморандумлар имзоланиб, қатор лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш белгилаб олинди. Айни кунда қўшма лойиҳалар, дастурлар, профессор-ўқитувчиларнинг тажриба ва илмий изланишларини йўлга қўйиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Институт Англиянинг нуфузли университетлари билан ҳам ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамламоқда. Ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда тажриба ўрганиш мақсадида институт ректори, профессор Дилшодбек Рустамов раҳбарлигида бир гуруҳ институт вакиллари жорий йилда Англия университетларида бўлиб қайтди.

Сафар давомида институт делегацияси Lids, Reading, Шарқий Англия университетларида, шунингдек, Лондон бизнес олий мактабида, Nayltil институтида бўлиб, ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича қатор шартномалар имзолади, келишувларга эришди.

Таъкидлаш жоиз, Англия таълим соҳасида ўзига хос ютуқларга эришган, қадим анъаналар ва жуда катта илмий салоҳиятга эга юрт ҳисобланади. Англиядаги қатор университетлар кўп асрлик тарихга эга.

Бугунги кунда Nayltil институти ва Reading университетлари билан ҳамкорликда қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда, ўқув дастурларини яратишда ушбу университетларнинг тажрибасидан кенг фойдаланилмоқда.

Дунё университетлари рейтингида ТОП-150 талик рўйхатда бўлган нуфузли Lids университети билан имзоланган келишувга асосан, икки олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилари ва тадқиқотчиларнинг илмий стажировкаси ҳамда малака ошириши, қўшма таълим ва академик алмашинувини йўлга қўйиш, қўшма докторантура ташкил этиш, ўзаро тажриба алмашиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

– Lids университети олимлари билан инглиз тили бўйича махсус малакага эга бўлиш устунлик берадиган касблар, хусусан, муҳандислар, қурувчилар ва бошқа касбга ихтисослашган мутахассислар учун инглиз тилини ўргатиш модулини Ўзбекистонда татбиқ этиш мақсадида ҳамкорлик қиляпмиз, – дейди Андижон давлат чет тиллар институти халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи Дилрабо Аҳмадалиева. – Юртимизда муҳандис ва бошқа касб мутахассисларига махсус инглиз тили ўқитиш модулларини ишлаб чиқиш бўйича мазкур университет олимлари бизга яқиндан ёрдам бермоқда.

[gallery-20320]

Англия олий ўқув юртлари билан тузилган келишувлар доирасида профессор-ўқитувчилар ўртасида алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш мақсадида онлайн форум ташкил этиш, Андижон давлат чет тиллар институти таълим йўналишлари ўқув дастурларини ҳамкорликда ишлаб чиқиш, ТОП-300 талик университетлар ўқув дастурларига яқинлаштириш бўйича ҳамкорлик белгиланди. Насиб этса жорий ўқув йилида ҳамкорлик доирасида амалий ишлар йўлга қўйилади.

Reading университети билан ҳам ҳамкорлик меморандуми имзоланган бўлиб, унга кўра, икки олий ўқув юрти тадқиқотчилари иштирокида  қўшма илмий лойиҳалар олиб бориш, ҳамкорликда илмий мақола ва монографиялар тайёрлаш, қўшма докторантура ташкил этиш бўйича ишлар йўлга қўйилади. Шунингдек, муҳандислик йўналишлари учун махсус дастурлар асосида инглиз тилини ўқитишнинг муаммо ва ечимларига бағишланган халқаро конференция ўтказиш, Reading университетининг 20 нафар талабаси Андижондаги ёзги талабалар лагерига ташриф буюриши кўзда тутилган.

Шунингдек, Шарқий Англия университети ҳамда Норвич шаҳридаги Nayltil институти билан ҳам  профессор-ўқитувчиларни малака оширишга юбориш, талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, институт тадқиқотчилари учун Англия университетидан илмий раҳбарлар тайинлаш, қўшма тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш, талабаларнинг қўшма амалиёт дастурини ишлаб чиқиш бўйича ҳамкорлик қилинади.

Институтнинг ўзбек ва бошқа Осиё халқлари тилларини  ўрганиши учун Андижонда 10 кунлик ёзги лагерь ташкил этиш таклифи ҳам Шарқий Англия университети вакиллари томонидан ижобий қабул қилинди.

Маълумки, Лондон бизнес олий мактаби ўзининг бой тарихи ва битирувчилар клубининг нуфузи жиҳатидан дунёда юқори ўринда турадиган таълим муассасаларидан бири ҳисобланади. Институт ва Лондон бизнес олий мактаби ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш бўйича ҳам келишувга эришилган.

Андижон давлат чет тиллари институти Жанубий Кореянинг Чежу Ҳалла университети билан 2022 йилдан буён ҳамкорлик қилиб келади. Ўтган 2023 йилнинг август ойида институт делегацияси Жанубий Корея Республикасида сафарда бўлган бўлса, октябрь ойида Чежу Ҳалла университети президенти Сунг Хун Ким бошчилигидаги делегация Андижонга ташриф буюрди. Ташриф доирасида икки олий таълим даргоҳи ҳамкорлигида Андижонда корейс тилини ўрганиш маркази очилди.

Бундан ташқари, айни пайтда Жанубий Кореянинг Кинг Сежонг институти билан ҳам ҳамкорлик олиб борилмоқда.

Ўтган йилнинг ноябрь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган “Ўзбекистон-Сингапур” бизнес форуми доирасида Андижон давлат чет тиллар институти Сингапурнинг Amity Global институти ўртасида “Tourism Manegment” бўйича қўшма таълим йўналишини очиш юзасидан меморандум имзоланган. Ана шу ҳужжат асосида ўтган ўқув йилида Сингапурнинг Amity Global институти профессори Leon Chond бошчилигидаги делегация Андижонда бўлди. Ташриф доирасида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш,  шунингдек, қўшма дастурлар асосида кадрлар тайёрлаш, талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, илмий, услубий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган ишлар белгилаб олинди.  

Кейинроқ эса Андижон давлат чет тиллари институти делегацияси Amity Global институтида бўлиб, у ерда талабалар учун яратилган шарт-шароитлар, имкониятлар билан танишиб қайтди. Бугунги кунда институтнинг 6 нафар талабаси академик мобиллик асосида Корея олий таълим даргоҳида таҳсил олмоқда. Шунингдек, 1+3 платформаси тарзида яна бир гуруҳ талабалар ўқиш учун Сингапурга юборилган.  

Андижон давлат чет тиллар институти жаҳондаги ривожланган давлатлар, хусусан, АҚШ, Англия, Сингапур, Россия, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Хитой, Туркия шу билан бирга, қўшни Қирғизистон, Қозоғистон  давлатларидаги қатор олий ўқув юртлари, профессор-ўқитувчилари билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган.  

Жорий йил октябрь ойида Андижонда институт ҳамда “TESOL-Arabiya” маркази ҳамкорлигида ўтказилган халқаро анжуман институтнинг халқаро ҳамкорлиги кўламини кенгайтириш, хорижий олий таълим муассасалари билан алоқаларни мустаҳкамлаш учун янада кенг йўл очиб берди. Мазкур конференцияда қатор хорижий давлатлардан 20 нафарга яқин олим ва мутахассислар иштирок этди.  

Бир сўз билан айтганда, Андижон давлат чет тиллар институтида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар институтни жаҳоннинг нуфузли олий ўқув юртлари билан ҳамкорлигини мустаҳкамлашга, халқаро миқёсдаги нуфузини оширишга, таълим жараёнларига халқаро андозаларни жорий этиш, қолаверса, институтнинг жаҳон стандартларига жавоб берадиган, рақобатбардош, малакали мутахассислар тайёрлаш имкониятларини оширмоқда.  

Фахриддин Убайдуллаев, Зуҳриддин Умрзоқов (фото), ЎзА мухбирлари.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро ҳамкорлик кенг имкониятлар эшигини очмоқда