Халқаро ҳамкорлик истиқболлари белгиланди
Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Тимоти Торлоу бошчилигидаги хорижий тадбиркорлардан иборат делегация Навоий вилоятига ташриф буюрди.
Ташриф давомида ташкил этилган учрашувда савдо, иқтисодий, илмий-техникавий, соғлиқни сақлаш ва иқтисодиётнинг бошқа соҳаларида Навоий вилояти ва Буюк Британия ўртасида кўп қиррали ва ўзаро манфаатли алоқаларни янада мустаҳкамлаш бўйича ўзаро келишиб олинди.

Шунингдек, элчи бошчилигидаги делегация аъзолари Навоий давлат педагогика институтида ҳам бўлди. Учрашувда институт профессор-ўқитувчи ва талабаларнинг Буюк Британия олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда олиб борилаётган илмий лойиҳалари, ижодий ишлари ҳақида маълумот берилди.



Учрашув якунида Навоий давлат педагогика институти ва Буюк Британия олий таълим муассасалари ўртасида ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича таклифлар қўллаб-қувватланди.
А.Бўриев,
ЎзА