11 ноябрь — Халқаро энергия тежамкорлик куни. Шу муносабат билан Тошкент Иқтисодиёт ва педагогика институти Чирчиқ филиалида Ўзбекистон Экологик партияси томонидан тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда ушбу сананинг нишонланиш сабаблари ва унинг аҳамияти ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Қайд этилганидек, “Ресурслар ва энергиядан фойдаланиш бўйича мактаб лойиҳаси” (SPARE) халқаро экологик тармоқ ташаббуси билан 11 ноябрь куни “Халқаро энергияни тежаш куни” деб эълон қилинган. Ушбу байрамни белгилаш тўғрисидаги қарор 2008 йилнинг апрелида Қозоғистонда SPARE координаторларининг халқаро йиғилишида қабул қилинган. Мазкур лойиҳада 20 га яқин давлат иштирок этгани боис ушбу сана халқаро мақомга эга бўлди.

Ушбу байрамнинг асосий мақсади ресурслардан оқилона фойдаланиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришга жамоатчилик эътиборини қаратишдан иборат. Энергияни тежаш масаласи атроф-муҳитга зарарли чиқиндилар чиқишини камайтиришни ҳам назарда тутади.

Қиш фасли яқинлашгани сари энергия қувватларининг аҳамияти ортади, ундан фойдаланиш эҳтиёжларимиз кўпаяди. Бу эса энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш ва тежамкорликни талаб этади. Таъкидлаш лозимки, мамлакатимизда энергия тежамкорлигини таъминлаш, муқобил қувватлардан фойдаланишни кенгайтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада Ўзбекистон Экологик партиясининг янги Сайловолди дастурида ҳам энергия таъминоти соҳасидаги молиявий ҳисоботларда шаффофлик ва очиқликни таъминлаш партиянинг муҳим вазифаларидан бири сифатида белгиланган. 

Таълим даргоҳидаги тарғибот тадбирида шулар ҳақида ҳам батафсил маълумотлар берилди. 

М.Комилова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро энергия тежамкорлик куни