
Туркия президенти маъмурияти ҳузуридаги Дезинформацияга қарши кураш маркази республика раҳбари Режеп Таййип Эрдоғаннинг соғлиғи ёмон экани ҳақидаги даъволарни рад этди. Марказ буларни асоссиз ва президентга қарши қаратилган деб баҳолаган.
Россия 10 июнга ўтар кечаси Киев ва Одессага дронлар билан ҳужум уюштирди. Маҳаллий расмийлар турар жой биноларига зарар етгани ва камида 2 киши яраланганини маълум қилган. 3 та туманга зарар етказилган. Пойтахтда ярим тундан буён ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари тўхтовсиз ишламоқда. Одамлар шаҳар метросида жон сақлаётгани тасвирларда кўринган.
Ҳиндистон Манипур штатининг айрим ҳудудларида комендантлик соати эълон қилиб, интернетни ўчириб қўйди. Бунга этник гуруҳ етакчиларининг ҳибсга олиниши оқибатида норозилик намойишлари бошлангани сабаб бўлган. 8 июнь куни полиция Меитеи қуролли радикал гуруҳи “Арамбаи Тенггол”нинг 5 нафар етакчисини, жумладан, уларнинг раҳбарини ҳибсга олган. Ҳиндистон тергов агентлиги Сингҳ Имфал аэропортида 2023 йилда штатда содир бўлган зўравонлик билан боғлиқ “турли жиноий ҳаракатлар”га алоқадорлиги учун ҳибсга олинганини билдирган.
Ҳарвард университетининг 12 мингдан ортиқ битирувчиси Трамп маъмуриятининг 2,2 миллиард доллардан ортиқ федерал маблағ ажратишни чеклаш қарорига қарши чиқиб қонуний хабарга имзо чекди. Ҳарварднинг 1950—2025 йиллар давомидаги битирувчилари аmicus briefʼга имзо чекди. Бу учинчи томондан судга иш бўйича қўшимча маълумот берувчи даъво аризасига юборилган ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади. Бриф 9 июнь куни судга тақдим этилган.
Битирувчиларнинг фикрича, бундай ҳодиса Ҳарвард тарихида ҳали кузатилмаган. Ҳарвард ўзини ҳимоя қилмоқда ва ўз навбатида академик эркинлик, федерал молиялаштириш ва кампус назорати бўйича бошқа коллежлар ва университетлар учун намуна яратаётгани айтилди.
Россия Мудофаа вазирлиги 25 ёшгача бўлган россиялик ҳарбий хизматчиларнинг биринчи гуруҳи Истанбулдаги келишувларга мувофиқ Россияга қайтарилганини маълум қилди. Алмаштирилганлар сонига аниқлик киритилмаган. Украина президенти Владимир Зеленский иккинчи йирик алмашинув бошланганини тасдиқлаган. Унинг сўзларига кўра, алмашинув бир неча босқичда бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Польша ва НАТО давлатлари Польша ҳаво ҳудудини ҳимоя қилиш учун қирувчи самолётларни осмонга кўтарди. Расмийларнинг таъкидлашича, Россиянинг Украина ғарбий чегарасига зарба бергандан сўнг бу чоралар кўрилган. Польша ҳарбийлари барча мавжуд кучлар ва воситаларни ҳамда қуруқликдаги ҳаво мудофаасини фаоллаштирган.
Польша қуролли кучларига кўра, бу чоралар Россия адашган ракеталари Польшага кириб келиши мумкинлигидан хавотирда хавфли ҳудудлар яқинидаги ҳудудларда хавфсизликни таъминлаш учун қўлланилган.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/xmr6noAHpZ4" title="XALQARO DAYJEST" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
Ирода Жўраева, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА.