Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда Ватанпарварлик ойлиги доирасида Андижон вилоятидаги ҳарбий қисм, таълим муассасалари ҳамда маҳаллаларда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг ҳарбий хизматчиларга бўлган ҳурмат ҳамда ҳарбий касбга бўлган қизиқишини ошириш, Қуролли Кучларимиз жанговар салоҳиятини намойиш этишга қаратилган кўплаб тадбирлар, учрашувлар ўтказилмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармасида бўлиб ўтди.  

“Халқ билан армия – бир тану бир жон” шиори остида ўтган “Уч авлод учрашуви” тадбирида Миллий гвардия вилоят бошқармаси фахрийлар кенгаши аъзолари, истеъфодаги ҳарбий хизматчилар, Миллий гвардия аскарлари, икки карра олимпиада чемпиони Ҳасанбой Дўстматов ҳамда талаба ва ўқувчи ёшлар иштирок этди.  

Тадбирда мамлакатимизда ҳарбий соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, Ватан ҳимояси муқаддас бурч эканлиги ҳақида сўз борди. Фахрий ҳарбийлар касб масъулияти, машаққати хусусида гапириб, ўзларининг бой ҳаётий тажрибалари, хизмат давридаги хотиралари билан ўртоқлашди. Ёшларни юртга фидойи, фаол ва ватанпарвар бўлишга чақирди.  

Миллий гвардия хизматчиси, икки карра олимпиада ва жаҳон чемпиони, подполковник Ҳасанбой Дўстматов тадбир иштирокчиларига боксда эришган ютуқлари, ҳамиша рингга юрт шаъни ва шуҳратини юксакларга кўтариш учун чиқиши ҳақида гапирди.  

Олимпиада чемпиони аскарлар ҳамда ёшларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб қайтарди. Чемпионга Миллий гвардия вилоят бошқармасининг ташаккурномаси топширилди.

Андижон шаҳар Педагогика коллежида “Ўзбекистон мустақил Ватаним, миллий армиям – фахрим, ғурурим!” мавзусида бўлиб ўтган маънавий-маърифий тадбирда ўқувчи ёшлар ҳамда Андижон шаҳридаги ҳарбий қисм аскарлари ўртасида самимий мулоқот бўлиб ўтди.  

 Мулоқотда аскарлар ўқувчиларга ҳарбийлар ҳаёти, жанговар салоҳиятини юксалтириш бўйича ўтказиладиган назарий ва амалий машғулотлар, ҳарбий касб масъулияти ҳақида гапириб берди. Ёшларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилди.  

Коллеж ўқувчилари Ватан ҳимоячилари, фахрий ҳарбийлар ҳаёти ва фаолияти акс этган кўргазмалар билан танишди.  

Ўқувчилар ҳарбийларни Ватан ҳимоячилари куни билан муборакбод этиб, ўзларининг бадиий дастурини намойиш этди.

Ёшларда унутилмас таассурот қолдираётган бу каби тадбирлар уларнинг қалбида Ватан ҳимоячиларига, она юртга муҳаббат ва садоқат туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. 

Ф. Убайдуллаев,

З. Умрзоқов (сурат),

ЎзА мухбирлари

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Халқ билан армия – бир тану бир жон”