Халқ банкида ходимлар малакаси оширилмоқда
Халқ банкининг "Марварид" оромгоҳида банк тизимида фаолият юритаётган раҳбарлар учун семинар-тренинглар ташкил қилинди. Мазкур ўқув машғулотларида банкнинг ҳудудий ва туман-шаҳар филиали бошқарувчилари қатнашмоқда.


Семинар-тренингда қатнашчилар учун “Миссия ва қадриятлар”, “Корпоратив маданият”, “Етакчилик қобилиятлари”, “Банкни ривожлантириш стратегияси”, “Мақсадни аниқ белгилаш” ва “Вақтни бошқариш” каби мавзуларда машғулотлар ўтказилмоқда.
ЎзА
Реклама ҳуқуқи асосида