Жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни ислоҳ қилиш ҳамда модернизациялаш, суд-ҳуқуқ тизимини янада эркинлаштириш мақсадида давлат раҳбарининг “Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2005 йил 14 июндаги фармонида “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқишга кўрсатма берилиб, мамлакатимизда тадбиркорлик субъектлари ва уларнинг бирлашмалари томонидан ҳакамлик судларини ташкил этиш белгилаб берилган.

Қисқа вақт ичида мазкур фармон асосида ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасининг “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги қонуни 2006 йил 16 октябрда қабул қилиниб,  2007 йил 1 январдан кучга кирган. “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги қонун қабул қилиниши билан мамлакатимизда суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг янги босқичи бошланди.             Ҳакамлик судлари фаолияти ривожланган давлатларда фуқаро ва хўжалик субъектлари ўртасидаги қарздорлик низоларининг 80-85 фоизи айнан ҳакамлик судларида кўрилиб, ҳал этилмоқда.  Ўзбекистон Республикасининг “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги  қонунининг асосий мақсади республикамизда ҳакамлик судларини ташкил этиш ва фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Айни пайтда Ўзбекистон Ҳакамлик судлари Ассоциациянинг Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрида филиаллари, вилоятларда эса ваколатхоналари ҳамда уларнинг ҳузурида 100 дан ортиқ туман (шаҳар) ҳакамлик судлари самарали фаолият юритиб келмоқда.

 Мамлакатимизда суд ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини янада тўлиқроқ ҳамда самарали таъминлаш имконини бермоқда.  

Арбитаж, бу  -  низоларни махсус нодавлат судларида ҳал этиш усули ҳисобланиб, кун сайин оммалашиб бормоқда. Мазкур институт Европада - Арбитраж суди, Россияда - Третейский суд, Ўзбекистонда эса Ҳакамлик суди деб аталади. У ихтиёрий судлов усули бўлиб, тарафлар ўртасида келиб чиққан низоларни ҳакамлик тартибида кўриб чиқади.  

Ҳакамлик судлари томонидан низоларни ҳал этиш асрлар давомида шаклланган тажрибаларга таянади. Айтиш мумкинки, ҳакамлик судларининг ихтиёрийлик, тарафларнинг тенг ҳуқуқлиги, ҳакамлик судьяларининг холислиги, одиллиги тамойилларига оғишмай амал қилиши, ўзаро ҳамкорликни сақлаб қолишга эришиш, махфийлик каби принципларга асослангани сабабли унга мурожаат этувчилар сони ортиб бораяпти. Шунингдек, ҳакамлик судлари низоларни иқтисодий ва фуқаролик ишлари бўйича судлардан кўра тезроқ кўриб чиқади. Унда фақат битта босқич назарда тутилган бўлиб, бошқа судлар каби апелляция, кассация, назорат инстанциялари мавжуд эмас.

Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори якуний хисобланади ва қарор қабул қилинган кундан қонуний кучга киради. Иқтисодий судлар ва фуқаролик ишлари бўйича судлар ҳакамлик суди аниқлаган ҳолатларни текширишга ёки ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мазмунан қайта кўриб чиқишга ҳақли эмас. Бундай нодавлат судларга тўланадиган ҳакамлик йиғими давлат божига нисбатан 50 фоизга камлиги ҳам мурожаат этувчилар учун қулайлик яратади.

Ҳакамлик судининг ҳал қилув  қарори қонун асосида мажбурий ижро билан таъминланган. Фақат тарафлардан бири ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишини сўраб, иқтисодий суд ёки фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат этиши мумкин. Бироқ бундай ҳолларда ҳам ваколатли судларнинг ҳакамлик суди аниқлаган ҳолатларни текшириши ёки ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мазмунан қайта кўриб чиқишига йўл қўйилмайди. Агарда ҳакамлик суди процессуал камчиликларга йўл қўйган, хусусан, тарафларнинг бири судга чақирилмаган, ваколатли бўлмаган масала бўйича қарор чиқарган бўлса, унинг қарорлари бекор қилиниши мумкин. Шуни эътиборга олиш лозимки, ҳакамлик судлари ижтимоий, маъмурий ишларни, оила, меҳнат ҳуқуқи муносабатларидан келиб чиқувчи низоларни кўриб чиқмайди. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳакамлик битимининг тарафи бўла олмайди.

Ҳакамлик суди - фуқаролик ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқувчи низоларни, шу жумладан, тадбиркорлик субъектлари ўртасида вужудга келувчи иқтисодий низоларини ҳал этувчи нодавлат органи. Ҳакамлик суди низоларни Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари асосида ҳал қилади.  Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судларини ташкил этиш ва фаолиятини тугатиш, муваққат ҳакамлик судларини ташкил этиш тўғрисидаги, шунингдек доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари ҳақидаги ахборот “Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари тўплами”да эълон қилинади.  

Ҳакамлик судининг иқтисодий судлари ва фуқаролик ишлари бўйича судлардан фарқли жиҳатлари қуйидагиларда ўз аксини топади:

- ҳакамлик суди томонидан нафақат иқтисодий ишлар, балки фуқаролик ишлари ҳам кўриб чиқиб, ҳал этилади. (иқтисодий судларида фақат юридик шахсларга оид иқтисодий низолари кўрилса, фуқаролик судларида фақат фуқароларга оид низолар кўрилади);

 - ҳакамлик судида ишлар тезкорлик билан ҳал этилади.

 - асосий мақсад тарафларнинг келишувига йўналтирилади ҳамда тарафлар ўртасидаги ҳамкорлик сақлаб қолинади;

 - ҳакамлик муҳокамасининг махфийлиги қонун билан кафолатланади;

 - томонлар жиноий ва маъмурий жавобгарликка тортилмайди;

 - ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб кучга киради;

 - иқтисодий судлар ва фуқаролик ишлари бўйича судлар ҳакамлик суди томонидан аниқланган ҳолатларни текширишга ёки ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мазмунан қайта кўриб чиқишга ҳақли эмас;

 - ҳакамлик судлари йиғими миқдори иқтисодий суд ёки фуқаролик ишлари бўйича судда кўриб чиқилганда, тўланиши лозим бўлган давлат божининг ярмидан ошмайди;

 - ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ихтиёрий равишда бажарилмаган тақдирда, уни тегишли тартибда мажбурий ижрога қаратиш қонун билан кафолатланган.

 Ўзбекистон Республикасининг “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги қонуни асосида 2009 йилнинг май ойида Ўзбекистон Ҳакамлик судлари Ассоциацияси ташкил этилиб, айни вақтда Ассоциация тизимида Қорақалпоғистон ва Тошкент шаҳар филиаллари ва барча вилоятларда ваколатхоналар ташкил этилган бўлиб, мамлакатимизнинг барча туманларида доимий фаолият кўрсатувчи 100 дан ортиқ ҳакамлик судлари ташкил этилган. Буларда 400 дан ортиқ ҳакамлик судьялари фаолият юритмоқда. Шунингдек, 2010 йилнинг июнь ойида Ассоциация ҳузурида Ҳакамлик судлари Академияси ташкил этилиб, унда барча ҳакамлик судьялари ва судьяликка номзодлар ўз малакаларини ошириб келишмоқда.

          Ҳакамлик судларининг афзаллиги шундаки, унда халқимизнинг минг йиллар давомида шаклланган урф-одат ва анъаналари ҳисобга олинган. Ушбу нодавлат судда кўриладиган ишларнинг аксарияти тарафларнинг ўзаро қабул қилган келишув битимини ихтиёрий равишда бажариш мажбуриятини олиши, дўстона муносабатлари, ўзаро ҳамкорлиги сақланиб қолишига эришиш билан якунланади. Бу - халқимизга хос бағрикенглик, муросаю мадоранинг юксак намунасидир.

А.Шакаров,  Ўзбекистон Ҳакамлик судлари

Ассоциацияси раиси ўринбосари,  

1- Олий Ҳакамлик судьяси

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳакамлик судининг бошқа судлардан фарқли жиҳатлари нимада?