Ҳафталикда ранг-баранг спектакллар намойиш этилди
Республикамизда мунтазам равишда 21-27 март кунлари ўтказиб келинаётган “Театр томошалари ҳафталиги” доирасида Бухоро вилояти мусиқали драма театрининг спектакллари ва театрлаштирилган концерт намойишлари бўлиб ўтди.
“Қўҳна ва боқий Бухоро” мажмуасида бошланган вилоят Наврўз байрами тантаналари театр кунлари тадбирига уланиб кетди.

Театр кунларида томошабинлар куй-қўшиқлар ва ҳавода муаллақ турувчи дарвишлар, театр фойесида ташкил қилинган рассомлар кўргазмаси билан қарши олинди.Саҳна декорациялари ва тарихий спектакллар либослари кўргазмаси ҳам ташкил қилинди.


–Ҳафталик давомида театр санъати мухлислари учун З.Солиеванинг “Хорижлик келин ёхуд бухороча тўй қиламан” комедияси, З. Неъматнинг “Абдурауф Фитрат” спектакли, ака-ука Гриммларнинг “Соҳибжамол ва Махлуқ” спектакли Р.Авезовнинг “Ҳўтикча ва Йўлбарс” спектакли ва махсус концерт дастурлари намойиш этилди, –дейди театр адабий бўлими мудири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Моҳигул Назарова. –Томошабинлар спектаклларни томоша қилиб, маънавий ҳордиқ чиқаришди. Бундай тадбирлар улар дунёқарашининг ўзгаришига хизмат қилади.
Зариф Комилов,
ЎзА мухбири