“Х” даромади 2023 йил уч ҳисса камаяди
2023 йил якунига келиб, “Х” ижтимоий тармоғи (собиқ “Twitter”)нинг реклама даромади 2,5 миллиард долларга яқинлашади, бу ўтган йил кўрсаткичидан анча кам, деб ёзди “Блумберг”.
– “X” жорий йилнинг уч чорагида рекламадан 600 миллион доллардан пул ишлади, охирги чорак ҳам шундай натижа кутиляпти, – қайд этилган агентлик хабарида. – 2022 йил эса компания айни йўналишда ҳар чорак 1 миллиард доллардан топган. Реклама ижтимоий тармоқнинг асосий даромад манбаи ҳисобланади. Эълон жойлаштиришдан келадиган фойда умумий даромаднинг 70-75 фоизини ташкил этади, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, “X Corp” Илон Маск томонидан асос солинган Америка компаниясидир. Июль ойида ребрендинг ўтказилиб, “Twitter” ижтимоий тармоғи логотипи ва номи “Х”га ўзгартирилган.
Азиза Алимова, ЎзА