English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гвардиячи аёллар меҳнати муносиб эътироф этилди (+видео)

Мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётининг барча соҳаларида бўлгани каби Миллий гвардия тизимида ҳам 1300 дан ортиқ хотин-қизлар учун муносиб шарт-шароитлар яратилиб, уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги ўрни ва нуфузи тобора ортиб бораётир. Айниқса, бугунги кунда Гвардиячи қизларимиз йигитлар билан бир сафда жанговар бўлинмаларда хизмат қилиб, юқори натижаларни қўлга киритмоқда. Ана шундай опа-сингилларимизни янгиланиш, гўзаллик фасли бўлган баҳорнинг илк байрами “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан табриклаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси марказий девонида тантанали тадбир ташкил этилди.

Байрам тадбирида Миллий гвардия қўмондони генераль-полковник Баҳодир Ташматов иштирок этиб, уларни байрам билан самимий муборакбод этди. Давлатимиз томонидан аёлларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларнинг жамиятда тутган ўрнини янада мустаҳкамлашга доимо алоҳида эътибор қаратиб келинишини таъкидлади.

Шундан сўнг, бир қатор аёл ҳарбий хизматчилар ва ишчи хизматчилар Миллий гвардия қўмондонининг буйруғи билан идоравий кўкрак нишонлари, фахрий ёрлиғи, эсдалик совғалари ҳамда пул мукофотлари билан тақдирланди.  

Миллий гвардия маънавият ва маърифат марказида Ашула ва рақс ансамбли хонандалари, элимиз суйган хонандалар иштирокида байрамона концерт дастури ташкил этилиб, барчага хуш кайфият улашилди.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/wnWrJYAhg5g" title="Gvardiyachi ayollar mehnati munosib e’tirof etildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Н.Раҳмонова, У.Тўхтаев (монтаж), ЎзА