“Гумонланувчи 24 соатдан кечиктирмаган ҳолда сўроқ қилиниши шарт”(+видео)
Бирон бир жиноят ишида гумон қилиниб, процессуал тартибда ушланган шахс 24 соатдан кечиктирилмаган ҳолда сўроққа жалб этилиши лозим. Сўроқ қилиш тартиби эса ЖПКнинг 96-108 моддаларида келтириб ўтилган. Шунингдек, шахснинг маълум бир жиноятни содир этганлиги судда ўз тасдиғини топмагунича у айбдор ҳисобланмайди. Бунга эса айбсизлик презумпцияси дейилади.
Бу ҳақда 23 сентябрь куни Ички ишлар вазирлиги Академиясида ташкил этилган очиқ мулоқот давомида батафсил маълумот берилди.
Тадбирда жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани суди раиси ўринбосари ва судьялари, Академия тингловчилари иштирокида Янги таҳрирдаги Конституцияга киритилган ўзгаришлар, шахсни гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиш, унга нисбатан айб эълон қилиш, Жиноят процессуал кодексининг вақт ва шахсларга амал қилиши ҳамда бошқа долзарб масалалар бўйича муҳокамалар бўлиб ўтди.
Академия ўқитувчиси, Жиноят-процессуал ҳуқуқи кафедраси доценты @Абдулла Султоновнинг таъкидлашича ж иноят ишини юритиш давомида эн асосий ҳаракат бу шахни гумон қилинувчи ёки айбланувчи сифатида жалб қилиш ҳисобланади. Будут айбсизлик презумпции мувофика, Шахснинг айбдор эканлиги токи судда ўз тасдиғини топмагунга қадар у айбдор ҳисобланмайди. Шахс жиноят ишига гумон қилинувчи сифатида жалб этилади холос. Бундан ташқари, гумон қилинувчини сўроқ қилишнининг ҳам алоҳида тартиблари бор. Тергов давомида Аниланган далиллар ва кўрсатмалар это айбловни ўзгартириши, тўлдириши в начале қилишига сабаб бўлиши мумкин.

Яна А.Султоновнинг фикрига кўра, гумонланувчини сўроқ қилиш давомида унга айбланувчи деб қарамаслик керак. Демак, гумон авваламбор шубҳа, хаёл, тахмин деган фаразларни келтириб чиқарса, гумон қилинувчи сифатида жалб қилинган шахс ҳали тўла айбдор деб ҳисобланмайди.
Агар жиноят иши бўйича кейинги тергов жараёнида кўрсатмалар ва далиллар етарлича тўпланса ва бу фактлар гумонланувчининг айбдорлигини тасдиқласа, у ҳолда шахснинг мақоми гумонланувчидан айбланувчига ўзгаради. Унинг ҳақиқатан ҳам айбдор эканлигига эса судда аниқлик киритилади ва тегишли жазо тайинланади.
Мулоқот давомида, Академия курсантлари учун юқорида берилган тушунчаларга мисол тариқасида видеоролик намойиш этилди.
Унда хорижий мамлакатларнинг бирида юз берган реал воқеалар ҳикоя қилинган бўлиб, сўроқ қилиш давомида терговчи томонидан йўл қўйилган қатор камчиликлар ва бу камчиликлар оқибатида бир инсон умри ўзини оқлаш учун ўтиб кетганлиги ҳақида баён қилинган.

Ибратларга тўла таъсирли сюжет Академиянинг ёш курсантларида катта таассурот қолдирди. Жумладан, келгусида терговчи йўл қўйган ана шу хатоликни такрорлашдан сақланиш зарурлиги, Конституцияга киритилган ўзгаришлар инсон ҳуқуқларининг янада юқори поғонага кўтарилганлигидан далолат эканлиги таъкидланди.
Шу билан биргаликда, жиноятга мутлақо алоқадар бўлмаган шахснинг айбланишига сабабчи бўлган органлар ходимларининг хатти-ҳаракатларига нисбатан ҳам қонунда жавобгарлик белгиланганлиги, бунга ҳуқуқий баҳо берилиши қўшимча қилинди.
Бундан ташқари, талабаларга жиноятни содир этишда гумон қилинган шахсни қандай асослар мавжуд бўлганидагина ушлаб туриши мумкинлиги юзасидан ахборот берилди.
Таъкидланишича, шахсни ушлаб туриш асослари бу — муайян шароитларда шахснинг қонунга биноан озодликдан маҳрум этиш билан жазоланадиган жиноятни содир этганлигидан далолат берадиган фактик маълумотлар ҳисобланади (ЖПК 221-модда).
Яъни жиноятни содир этишда гумон қилинган шахс қуйидаги асослар мавжуд бўлсагина, ушлаб турилиши мумкин:
1) Шахсни гумон қилинувчи сифатида ушлаб туриш учун асослар кўрсатилганида. Унга кўра, шахс жиноят устида ёки бевосита уни содир этганидан кейин қўлга олинганида;
2) Жиноят шоҳидлари, шу жумладан жабрланувчилар уни жиноят содир этган шахс тариқасида тўғридан-тўғри кўрсатганларида;
3) Шахснинг ўзида ёки кийимида, ёнида ёки уйида содир этилган жиноятнинг яққол излари топилса;
4)Шахсни жиноят содир этишда гумон қилиш учун асос бўладиган маълумотлар мавжуд бўлиб, у қочмоқчи бўлса ёки доимий яшайдиган жойи йўқ бўлганида ёхуд шахси аниқланмаган тақдирда шахснинг ушлаб турилшиига асос бўлади.
“Ҳар қандай маълумотга шахсни гумонланувчи сифатида ушлаб туриш учун асос сифатида қарашимиз керак эмас, аввал уни яхшилаб текширишимиз керак. Берилаётган маълумот ишончли ва асосли бўлиши керак, яна унинг манбаси ҳам” дейди, подполковник А.Султонов.
Шунингдек, семинар давомида “Беш дақиқалик Эссе” стратегияси, Миранда Қоидасига мувофиқ гумон қилинувчига қандай муносабатда бўлиш кераклиги ва унинг шахсини аниқлаш билан боғлиқ ҳаракатлар, унинг қайси айбловга асосан ушлаб турилганлигини ўзига маълум қилиш ҳамда уни сўроқ қилиш давомида терговчи томонидан қандай ёндашилиши лозимлиги уқдирилди.

Мулоқот давомида сўзга чиққан жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди судьяси Ойбек Ҳайитов эса ушланган, чақирилган ёки мажбурий келтирилгандан кейин гумонланувчи 24 соатдан кечиктирилмаган ҳолатда сўроққа жалб этилиши шартлигини таъкидлади. Шу билан биргаликда, сўроқ қилишнинг умумий шартлари (ЖПК 96-108 моддаларида келтирилган)га амал қилиниши мақсадга мувофиқлигини қайд этиб ўтди.
Бунда:
1)Сўроқ қилинаётган шахсга унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилади;
2) Ҳимоячи иштироки таъминланади;
3) Қўйилаётган гумон маълум қилинади;
4) Баённома расмийлаштирилади;
“Яна бир гумон қилинувчини сўроқ қилиш жараёнларида амал қилиниши лозим бўлган тартиб шуки, тергов давомида айбланувчи томонидан берилган барча кўрсатмалар тергов баённомасида акс эттирилиши лозим. Мисол учун, ЖПКнинг 48-моддасида гумон қилинувчининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳақида батафсил келтириб ўтилган” дейди, судья Ойбек Ҳайитов.
Ана шундай қизиқарли маълумотларга бой тарзда ўтказилган очиқ мулоқот якунида ИИВ Академияси курсантлари мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олдилар.
Ўйлаймизки, ушбу икки тизимдаги узоқ йиллик тажриба ва малакага эга ходимлар иштирокида ташкил этилаётган шу каби очиқ мулоқотлар Академияда етишиб келаётган ёш кадрлар салоҳиятини оширишга, уларнинг келгусида содир этилиши мумкин бўлган турли жиноятларни иссиқ изидан очишларига хизмат қилса ажаб эмас.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/obmUmvwnWq8?si=nsjzUo6mvzvX2KLr" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>М.Эшмирзаева, ЎзА