Гулистонда “Korzinka” очилди
Ўзбекистоннинг энг йирик савдо супермаркетлар тармоғи "Korzinka" Сирдарё вилоятининг маркази Гулистон шаҳрида ўзининг 115 дўкони билан ўз фаолиятини бошлади.
Очилиш маросимида Сирдарё вилояти ҳокими, сенатор Акмалжон Маҳмудалиев, “Korzinka” супермаркетлар тармоғи асосчиси Зафар Ҳошимов, “Саховат” савдо маркази раҳбари Ҳилола Обидова ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.



–Супермаркетлар тармоғимизнинг 115 дўконини айнан Гулистон шаҳрида очилганидан беҳад мамнунман, –деди "Корзинка" супермаркетлар асосчиси ва Кузатув кенгаши раиси Зафар Ҳошимов. – Бизнинг асосий мақсадимиз ҳар доим имкон қадар мижозларга юқори сифатли маҳсулот ва хизматларни тақдим этиш ваЎзбекистонда ритейл савдо сегментини ривожлантириш бўлган. Биз бу йўналишда аста-секин ва ишонч билан қадам ташлашни давом эттирамиз.


1300 квадрат метр майдонни ўз ичига олган савдо мажмуасида 60 дан зиёд янги иш ўрни яратилди.
Шуҳрат Суяров, ЎзА