Гулистон туманида янги ҳоким иш бошлади
Халқ депутатлари Гулистон туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Таҳлилий-танқидий руҳда ўтган сессия ишида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов иштирок этди.
Сессияда ташкилий масала кўрилди.
Шу кунга қадар туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган Жўраев Олимжон Ўрозалиевич туман ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланди.
Ғулом ПРИМОВ,
Шаҳриёр ОРТИҚБОЕВ (сурат) ЎзА мухбирлари