Гулистон туманида ихтисослашган мактаб-интернати фаолият бошлади
Бу ҳақда вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Президентимизнинг жорий йил 7 майидаги «Математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий-тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида вилоят ҳокимининг 2020 йил 20 июлдаги 209-сонли қарорига асосан Гулистон туманида математика фани чуқур ўргатиладиган «Сирдарё-Қоракўл» мактаб-интернати ташкил этилди.
Бу ҳақда вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Ушбу мактаб-интернатининг 8-, 9- ва 10-синфларга ўқувчилар қабули бўйича имтиҳонлар жорий йилнинг 20 август куни Гулистон шаҳридаги 16-сонли умумий ўрта таълим мактабининг спорт майдонида ўтказилиши белгиланди. Имтиҳонга ўқувчилар карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда, тиббий ниқоб ва қўлқопда келишлари талаб этилади.
Бундан ташқари, мактаб-интернат маъмурияти бироз муддат ўтиб, бошланаётган янги ўқув йилида 7-синф ўқувчиларини ҳам қабул қилишни режалаштирган.