Гулистон шаҳрида “BOWLING” маркази иш бошлайди
Гулистон шаҳр ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, тез кунда Сирдарё вилояти марказида биринчи ва ҳозирча ягона бўлган “BOWLING” маркази ўз фаолиятини бошлайди.
Ушбу маркази, қисқа фурсатларда Гулистон шаҳрида фойдаланишга топширилиши кутилаётган йирик 5 қаватли замонавий “SAXOVAT” савдо-кўнгилочар марказининг 3-қаватида фаолият кўрсатиши белгиланган.
2018 йилда тасдиқланган “Гулистон шаҳрида 2018-2021 йилларда амалга оширилиши кўзда тутилган қўшимча лойиҳалар манзилли рўйхати”да “BOWLING” маркази ишга туширилиши режалаштирилган эи.
Вилоятнинг Ховос тумани Бунёдкор маҳалласида барпо этилган “Bowling” маркази туман сектор раҳбарлари синовидан ўтказилди. Ушбу объектнинг лойиҳа қиймати 5 миллиард сўмни ташкил этиб, энг замонавий “Bowling” марказларида яратилиши лозим бўлган барча шароитлар мужассам этилган.
Мазкур марказ фаолиятини бошлагач, 15 нафар фуқаро янги иш ўрни билан таъминланади.
А.Қаюмов, Ф.Тошматов, ЎзА