Гуам жамоаси мағлуб этилди
Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида "Billie Jean King Cup" мусобақаси давом этмоқда.
Бугун, 23 август куни «А» гуруҳидан жой олган Ўзбекистон терма жамоаси Гуам жамоаси билан баҳс юритди.
Шиддатли ўтган илк ўйинда Оминахон Валихонова Сидней Паккбиерни 6:2 6:0 ҳисобида доғда қолдирган бўлса, иккинчи қарама-қаршиликда Оқгул Омонмуродова Фремонт Гибдонни 6:0, 6:0 ҳисобида енгди.
Жамоаларнинг учинчи «дуэли»да Насиба Эсполова/ Алия Мусабекова жуфтлиги Фремонт Гибсон/Сидней Паккбиер ҳамкорлигини 6:1, 6:3 ҳисобида мағлуб этди.
Гуам жамоасини 3:0 ҳисобида таслим этган вакилаларимиз "Asia/Oceania Group II" босқичидаги ўйинларини давом эттирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон қизлар жамоаси Шри-Ланка, Гуам, Бруней вакилалари билан битта гуруҳдан жой олган бўлиб, мусобақалар 27 август кунига қадар давом этади.
Т. Рўзиев, ЎзА