Грузия бош вазири тайинланди
Грузия президенти Саломе Зурабишвили Георгий Гахарияни бош вазирликка тайинлаш ҳақидаги фармойишни имзолади, деб хабар тарқатди давлат администрацияси.
Гахария иккинчи бор бош вазир бўлди. Ўтган пайшанба куни у парламентни вазирлар маҳкамасининг янги таркиби ҳамда ҳукумат дастури билан таништирганди.
Қонун чиқарувчи орган кўпчиллик овоз билан унга ишонч билдирди.
31 октябрда бўлиб ўтган парламент сайловлари якуна бўйича ҳукуматни бошқараётган "Грузия орзўси" партияси парламентдаги 150 та ўриннинг 90 тасига эгалик қиладиган бўлди.
Хабарда айтилишича, Грузия ҳукуматининг янги таркиби аввалги вазирлар билан тўлдирилган, фақат адлия вазири янгиланган.