“Green Games” ва спорт марафонлари ўтказилди(+видео)
Тошкентдаги “Янги Ўзбекистон” боғида Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Спорт вазирлиги, Мамктабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Волонтёрлар ассоциацияси, Енгил атлетика федерацияси ва Велоспорт федерациялари билан ҳамкорликда Бутунжаҳон тозалик кунига бағишлаб “Green Games” республика плоггинг мусобақаси ҳамда Халқаро автомобилсиз кун муносабати билан “Ёшлар ва экология” халқаро югуриш марафони ҳамда “Экология ва велоспорт” мусобақаси ўтказилди.
Мусобақаларда 2000 нафарга яқин мактаб ўқувчилари, талабалар ва эко-фаол ёшлар иштирок этди. Иштирокчилар 2 км ва 5 км масофага югуриш, шунингдек, қизлар 2,5 км ва ўғил болалар 5 км масофага веломарафон бўйича беллашишди.
Зиёвуддин Нуриддинов, Салимжон Обиджонов, Ойбек Давронов, ЎзА