Грецияда беш мингдан ортиқ талаба суд биноси олдида йиғилди
Беш мингдан зиёд университет талабалари Юнонистондаги суд биноси ёнида тўпланди.
Улар кампус хавфсизлиги тўғрисидаги янги қонунга қарши норозилик билдиришган.
Маълум бўлишича, митингда ёшлардан ташқари бошқа намойишчилар ҳам бўлган.
Салоникидаги норозилик намойиши пандемия чекловларига қарамай, душанба куни ҳам давом этди. Вазият мураккаблашгач, полиция 31 кишини ҳибсга олди.
Парламент томонидан тасдиқланган янги қонунга биноан, энди полиция университет ҳудудини назорат қилиши мумкин. Ушбу қоида мамлакат бўйлаб жиддий мунозарага сабаб бўлмоқда. Зеро, илгари полиция ходимининг олий ўқув юртларига кириши чекланган эди.
Aмалдаги консерватив ҳукуматнинг фикрича, аввал жорий қилинган қоидалар университет ҳудудида жиноий ҳаракатлар, зўравонлик кўпайишига йўл қўйган. Қолаверса, 1967-73 йилларда Юнонистонда ҳарбий диктатура ҳукмронлик қилган йиллари айнан университетлар сиёсий қарама-қаршилик ўчоғига айлангани ҳам кўпчиликнинг ёдида.
Сиёсий рақиблар эса, ўз навбатида, ҳукуматни полициянинг кенгайтирилган ваколатини санкциялаш учун ёпиқ усулдан фойдаланганликда айбламоқда.